Тошкентнинг собиқ ҳокими Юнусободга ҳоким бўлди

Тошкент шаҳри.

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов 3 октябрь куни Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг билдиришича, Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида мазкур масала ҳал этилган.

58 ёшли Раҳмонбек Усмонов 2012 йилдан 2018 йилгача Тошкент шаҳар ҳокими бўлган эди. 2018 йил апрелидан шу кунгача Автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 11 сентябрь куни 400 минг доллар пора билан қўлга олингани хабар қилинган эди.