Ўн уч йилга қамалган Аҳмадбойга нисбатан иккинчи суд жараёни бошланди

Чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунбоев.

Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ тумани судида чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунбоевга нисбатан иккинчи суд жараёни бошланди. Бу ҳақда 4 апрель куни маҳаллий матбуотда хабар берилди.

Хабарда айтилишича, “молиявий пирамида яратиб, одамларнинг катта миқдордаги маблағи ва мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлган киритган чинозлик Аҳмаджон Турсунбоев” билан биргаликда яна 16 одам судланмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида 2018 йил 21 февралда Аҳмадбойни 13 йиллик қамоққа ҳукм қилган.

Аҳмадбой Турсунбоев устидан ҳукм ўқиган судья одамларнинг мулкини қайтариш бўйича алоҳида жиноят иши тергови давом этаётгани ва аҳоли қайтаришга умид қилаётган мулк, пуллар масаласи шу жиноят иши доирасида кўриб чиқилишини билдирган эди.

Хабарда айтилишича, мазкур жиноятиши доирасида бугунга келиб 11 минг 500 дан зиёд жабрланувчидан 7 мингдан кўпроғи сўроқ қилинди, 20 нафар гувоҳнинг кўрсатмалари судда тингланди.