Петербургда пичоқланган ўзбекистонлик касалхонада вафот этди

Иллюстратив сурат.

Петербург касалхонасида кўчадан пичоқланган ҳолатда топилган Ўзбекистон фуқароси вафот этди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ўзбекистонлик 21 сентябрь куни Фуршатск кўчасида жароҳатланган ҳолатда топилиб, касалхонага етказилган эди. У 22 сентябрь куни вафот этган.

19 сентябрь куни ҳам Петербургнинг Фин қўлтиғида Ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилган эди. Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ўлим сабаблари аниқланиши билан жасадлар Ўзбекистонга юборилади.

Озодлик радиоси 16 сентябрда Петербургда бир ўзбекистонлик миллатчилар томонидан пичоқланиб касалхонага ётқизилгани тўғрисида хабар берган эди.

19 сентябрда мазкур жиноятни содир этишда айбланиб миллатчилар гуруҳига мансуб экани айтилаётган Роман Кулев ва Владислав Смоликов қамоққа олинган.