Орқадоғдан "туҳфа": Туркман фахрийлари 9 май совғаси учун пул тўлайди

Туркманистонлик уруш фахрийлари - Ашхобод, май, 2018

Туркманистонда ҳукумат Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийларини уларнинг ўзлари учун совға-салом сотиб олишга мажбур қилди. Совғалар уларга мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов номидан топширилади. Бу ҳақда Озодлик радиоси туркман хизмати — Азатлик радиоси хабар қилмоқда.

Уруш ва меҳнат фахрийларидан пул мамлакат шарқидаги Лебап вилоятининг Фарап этапида йиғиб олинган. Пул йиғиш амалиёти кетма-кет иккинчи марта кузатилмоқда, дея қайд этган Азатлик радиоси. Пул нима мақсадда йиғилаётгани ҳақида расмий изоҳ берилмаган.

Мавзуга алоқадор Озиқ-овқат тақчиллиги, яширин навбатлар ва ҳибсга олишлар - Туркманистонда нима бўляпти?

Мамлакатда ҳали ҳаётда бўлган ветеранлар сони ҳақидаги маълумотлар жамоатчилик учун очиқ эмас. Улуғ Ватан уруши ва фронт орти меҳнат ветеранлари мақоми маҳаллий қонунчилик билан белгиланган. Қоидалар фронт орти меҳнат ветеранлари 90 ёшдан, уруш ветеранлари эса 94 ёшдан кичик бўлмаслиги кераклигини назарда тутади.

Номи сир тутилган манбаларнинг тасдиқлашича, фахрийларни тақдирлаш учун сотиб олинган совғалар йиғиб олинган пул миқдорига мутаносиб эмас, чунки давлат идоралари тўпланган маблағнинг ярмини бошқа эҳтиёжларга сарфлаб юборган.

Мавзуга алоқадор Президент Бердимуҳамедов ўғлига “Туркманистонда хизмат кўрсатган итбоқар” унвонини берди

2020 йилда ҳам ветеранлар давлат томонидан топширилган мукофотлар учун ўз ёнларидан ҳақ тўлашга мажбур бўлишган эди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Туркманистонда «Хизмат кўрсатган итбоқар» ва «Халқ итбоқари» унвонлари таъсис этилди