емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Security.uz сайти Ўзбекистон веб саҳифаларининг миллий домени ҳисобланган UZ доменлари ўсиши кўрсаткичи 22 фоизни ташкил этиб, умумий сони етти мингга етганини эълон қилди. Жорий йилда UZ домени билан 2200 та янги веб исм рўйхатга олинган.
Нукусдаги тергов изоляторида сақланаётган икки ҳуқуқ ҳимоячиси - Солижон Абдураҳмонов ва “Мазлум” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбар Аъзам Турғуновнинг кейинги тақдири номаълумлигича қолаётир.
24 июль куни Қорақалпоғистонда ўзбек қочқини Муҳаммадсолиҳ Обутовнинг укаси Саидкамол Обутов ҳибсга олинди. У илгари ҳам Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси билан айбланиб қамоқ жазосини ўтаб чиққанди.
“Жаслиқ” қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган шоир ва мухолифатчи Юсуф Жуманинг шартли жазога ҳукм қилинган ўғли Бобур Ўзбекистон Олий судига кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилди.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:xPjMVhLEi3KQGM:http://img1.nnm.ru/imagez/gallery/9/3/9/8/4/93984358a4f27371683e8e3ccb40cc66_full.jpg “Ростелеком” ширкати Ўзбекистоннинг “Ўзбектелеком” компанияси акцияларини сотиб олишни режалаштирмоқда. “Ростелеком” ўз бозорини кенгайтиришдан манфаатдор бўлса, “Ўзбектелеком” 49 % акцияларини сотиш ниятида.
Ўзбекистонда кейинги ойларда озиқ-овқат нархининг кескин ошиб кетиши кузатилаётир. Айрим вилоятларда нон ва ёғ сингари энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги ҳам юзага келган.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:dmFubJXMjU8BjM:http://zona-uz.narod.ru/images/ma.jpg Мухолифатдаги “Эрк” партияси фаоли ва “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Аъзам Турғуновнинг яқинлари унга ҳибсхонада қийноқлар қўлланилаётгани ҳақида хабар қилди.
Ўзбекистонда ҳуқуқ фаоллари, мухолифатчилар ва мустақил журналистлар, шунингдек, эркин фикрловчи бир қанча шахсларни ўз ичига олган “қора рўйхат” бўлиб, бу рўйхатдагиларга чиқиш визаси берилмаслиги эндиликда ҳеч кимга сир бўлмай қолди.
АҚШнинг Янги демократиялар институти Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида муддатсиз аккредитация олди. Маълум бўлишича, ташкилот Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркин матбуот соҳасида ижобий ўзгаришлар кузатилаётганлигини мунтазам қайд қилиб келган.
http://uza.uz/ru/images/556t.jpg 17 июль куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Бухоро вилоятининг Когон туманида бўлиб, 10 июль куни бу ерда жойлашган ҳарбий қисм омборида юз берган портлаш сабаблари билан қизиқди.
Товламачиликда айбланиб, беш кундан буён Нукусдаги тергов изоляторида сақланаётган мухолифатдаги «Эрк» партияси фаоли, «Мазлум» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Аъзам Турғуновнинг Тошкентдаги уйи тинтув қилинди.
Айримлар Ўзбекистонда Youтube Интернет порталининг уч ойдан буён тўсиб қўйилганини мусулмонларга қарши қаратилган “Фитна” фильмининг Интернет орқали намойиши билан боғласа, аксарият кузатувчилар бу цензура ортида сиёсий мотивлар мавжудлигини таъкидлаётир.
Ҳибсда сақланаётган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмоновнинг журналистик фаолиятига оид материаллар ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан текшириб бўлинди.
Мухолифатдаги “Эрк” партияси фаоли ва “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Аъзам Турғунов уч кундан буён Нукусдаги тергов изоляторида сақланмоқда. Сафдошлари ва ҳамкасблари товламачилик айби қўйилган А.Турғунов сохта жиноятда айбланаётганини таъкидлаётир.
АҚШнинг Кливлэнд шаҳрида ўзбек миллатига мансуб Фазлиддин Ёқубовни отганликда гумон қилиниб 18 ёшли Уильям Нил (William Neal) исмли йигит қўлга олинди.
4 июль куни Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси аъзоси Вадим Ольсевич руҳий касалликлар шифохонасидан чиқарилди. У бир ой давомида мазкур шифохонада мажбуран даволанган.
10 июлдан бошлаб Когон шаҳридаги портлашлар кўплаб хорижий ахборот воситаларида асосий мавзулардан бирига айланди. Маҳаллий матбуот эса қисқача хабарни ҳисобга олмаганда деярли жимлик сақланмоқда.
Жорий йилнинг 4 июль куни Андижон вилояти судининг апеллация судлов ҳайъати адвокат Маъмура Мўминовага нисбатан чиқарилган дастлабки суд ҳукмини ўз кучида қолдириш бўйича ажрим чиқарди.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:lR4O1zi9hiQkUM:http://gazeta.aif.ru/data/mags/longliver/86/pics/19_01_01.jpg Ҳибсга олиниб, Нукусдаги тергов изоляторида сақланаётганига роппа-роса бир ой тўлган мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Солижон Абдураҳмоновнинг иши юзасидан терговолди жараёнлари бошланди.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:02v9KzaiRflcGM:http://uzbekcongress.files.wordpress.com/2006/11/yusuf_juma1.jpg Беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган шоир ва мухолифатчи Юсуф Жума Қорақалпоғистондаги Жаслиқ қамоқхонасига жўнатилгани ҳақида унинг адвокатига расман маълум қилинди.
Давомини ўқинг