Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 17:41
Сурат 16x9

Шуҳрат Бобожон/Озодлик

1963 йили Хоразмда туғилдим. Боғчага бормадим. 1980 йили мактабни бириб¸ Тошкентдаги Низомий институти бадиий-графика бўлимига ўқишга кирдим. Малик Набиев¸ Янис Салпинкиди¸ Исфандиëр Ҳайдаров¸ Рўзи Чориев¸ Абдумўмин Бойматов каби расомлардан таҳсил олдим. Расм чизиш ҳунарини ўргатганлари учун улардан ўта миннатдорман.

1984 йил институтни битириб ўрта мактабда расмдан дарс бердим ва Урганч суратлар галереяси коллекциясини шакллантиришда қатнашдим. Бу орада рассомлик ҳам қилдим. 1987 йил Токиода бўлган расм кўргазмасида мен чизган "Xуфиëна бўса" деган асар намойиш қилинди ва Япония санъат академиясининг олтин медалига сазовор бўлди. Ўша йили СССР рассомлар уюшмасига қабул қилиндим.

1988 йили Reclam китоб уйи мени Германияга таклиф қилди. Китоб уйи “Ўзбек халқ эртаклари” китобини немис тилида чоп қилишга қарор берган ва китобни безаш ишлари менга топширилди. Бу китобни яқин дўстим dr. Jakob Taube ўзбекчадан немисчага таржима қилди. Xуллас, 1988 йилдан 1994 йилгача Германияда эркин ижод билан банд бўлдим. Германиядаги княгиня Донҳофф жамғармаси менга ҳомий бўлди. Москва¸ Берлин ¸Саарбрукен¸ каби шаҳарларда кўргазмалар қилдим..

Ўзбек рассомлари ичида биринчи бўлиб 1997 йили www.purpurzimmer.com вебсаҳифасини очдим. Бир икки сўм пул ортирдим. 1994 йили укаларим билан бирга Ўзбекистонда биринчи мустақил ТВ ни ташкил қилдик. 1999 йилда ТВни ëпишди. 2001 йилда менга қарши Ўзбекистон прокуратураси жиноий иш очди. Ўзбекистон рассомлар академиясидан ҳайдашди. Ўша йили Германиядан сиëсий бошпана олдим. Ўша йили Берлиндаги Луиза рассомлар уйида Самарқанд арт лойиҳасини бажардим.

2002 йилдан бошлаб Озодлик радиосида Абдулла Искандар тахаллуси билан ишлаб бошладим. Шу.

Муаллиф Шуҳрат Бобожон/Озодлик

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG