Линклар

logo-print

Хитой компанияси Бухорода озиқ-овқат транспорт-логистика маркази қурмоқчи


Лойиҳада замонавий иссиқхона ва интенсив боғлар яратиш ҳам кўзда тутилган, дейилади хабарларда.

Лойиҳада замонавий иссиқхона ва интенсив боғлар яратиш ҳам кўзда тутилган, дейилади хабарларда.

Хитойнинг Xinjiang Silu Changlong Investment Co., Ltd фирмаси Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида озиқ-овқат транспорт-логистика марказини барпо этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда хабар қилган kun.uz сайтига кўра, айни вақтда, Хитой компанияси Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги кўмагида мазкур лойиҳа устида ишламоқда.

Лойиҳа доирасида, замонавий логистика маркази, мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган иккита корхона, бундан ташқари картон ва пластик идиш ҳамда қутиларни ишлаб чиқарувчи қувват ташкил этилади.

Лойиҳа, шунингдек, замонавий иссиқхона ва интенсив боғларни яратиш, MAN автомузлатгичларни харид қилишни кўзда тутади, дейилади хабарда.

Компания раҳбари Тиан Жан Нан сўзларига кўра, хорижий сармояларнинг умумий миқдори 28,7 млн долларни ташкил этади. Лойиҳа тўғридан-тўғри сармоя киритиш ва ХХР Эксимбанки кредитлари ҳисобига амалга оширилади.

Марказ томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг барчаси хорижга экспорт қилинади.

XS
SM
MD
LG