Линклар

Ўзбекистон президенти матбуот котиби этиб Авазбек Ҳожиматов тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Facebook ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилган.

Хабарда Ҳожиметов аввал Ташқи ишлар вазирлиги тузилмаларида ишлагани қайд этилган, бироқ бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Ўзбекистон президенти матбуот котиби лавозими бу вазифани бажариб келган Баҳодир Эргашев ўтган йил августида Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлигига ишга ўтганидан бери бўш қолаётганди.

XS
SM
MD
LG