Линклар

Москва вилоятининг Подолск туманида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ўлдириб кетилди.

Россия тергов кўмитасининг маълум қилишича, қишлоқ хўжалик фирмасида ишловчи ўзбекистонлик муҳожир ўз шериклари бўлган ветнамлик ва хитойлик билан экинзорда калтаклаб ўлдирилган.

Воқеа жойида терговчилар қонга бўялган иккита ходани топганлар. Полиция муҳожирлар мана шу ходалар воситасида ўлдирилган бўлиши мумкин, деган таҳминни илгари сурмоқда.

Дастлабки маълумотларга қараганда, қотиллик агрофирма ишчилари ўртасида юзага келган молиявий жанжал ортидан содир этилган бўлиши мумкин.

Мазкур воқеа бўйича жиноят иши очилди.

XS
SM
MD
LG