Линклар

Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича халқаро рейтингга киритилмади


Британиядаги Open Signal ширкати жаҳон мамлакатларида мобиль интернет тезлигига оид рейтингини янгилади.

Рейтинг муаллифлари мобиль интернет тезлиги¸ қамров кўлами ва мобиль алоқа барқарорлигига ўша мамлакатларда яшовчи мижозлар ëрдамида баҳо бердилар.

Дунëнинг 95 давлати киритилган янги рўйхатда Жанубий Корея дунëдаги мобиль интернет тармоғи энг тез ишлаëтган давлат деб топилди; Сингапур, Венгрия ва Австралия Жанубий Kореядан кейинги ўринларга қўйилди.

Мобиль интернет тезлиги бўйича биринчи ўнликка Норвегия, Нидерландия, Литва ва Япония кирган бўлса¸ Афғонистон рўйхатнинг энг сўнгги поғонасига қўйилди.

Постсовет ҳудудида энг тез мобиль интернет Грузияда деб топилган бўлса¸ Ўзбекистон бу рўйхатга умуман киритилмади.

XS
SM
MD
LG