Линклар

Ўзбекистон Қирғизистон билан баҳсли экани айтилиб келинаётган Унгартепани ўз ҳудуди деб атади


Унгартепада Қирғизистонга қарашли радиореле станциялари жойлашган.

Унгартепада Қирғизистонга қарашли радиореле станциялари жойлашган.

Ўзбекистон Қирғизистон билан баҳсли экани айтилиб келинаётган Унгартепани ўз ҳудуди деб атади ва бу ердаги Қирғизистонга қарашли радиореле станциясида ишлаётган пайтда қўлга олинган 4 нафар қирғиз ватандошини “Ўзбекистонда ноқонуний юрган шахслар”, сифатида талқин қилди.

Ўзбекистон маҳаллий матбуотининг 25 август куни Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, қўлга олинган қирғиз ватандошлари ҳибсда сақланмоқда ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган жазо чоралари қўлланилади.

Аввалроқ қирғиз расмийлари Ўзбекистон ушлаб кетган қирғизистонликларни озод қилиш борасида музокаралар олиб борилаётганини билдирган. Қирғизистон ватандошлари Наманган вилояти Янгиқўрғон ички ишлар бошқармаси тергов изоляторида сақланмоқда.

Ўзбекистон 22 август куни Унгартепага иккита вертолётда 7 кишиидан иборат милиция десантини ташлаган эди.

XS
SM
MD
LG