Линклар

Қозоғистонда аёзда қолган ўзбекистонликлар хавфсиз жойларга кўчирилди


Қозоғистонда 37-40 даража совуқ бўлмоқда.

Қозоғистонда 37-40 даража совуқ бўлмоқда.

Қозоғистонда 45 нафар Ўзбекистон ватандоши кетаётган автобус қаҳратон аёзда бузилиб қолди. Бу ҳақда 20 ноябрь куни “Sputnik Казахстан” хабар берди.

Хабарда айтилишича, якшанбага ўтар кечаси Самара-Шимкент йўлининг Ақтўбе вилояти Изргиз тумани Калибай қишлоғидан ўтувчи қисмида Setra русумидаги автобус бузилиб қолган. Автобусда Татаристон пойтахти Қозонга кетаётган 45 нафар ўзбекистонлик бўлган.

40 даража совуқда қолган ўзбекистонликларнинг ярми “Калибай” тиббий-қутқарув пунктига, қолганлари эса Калибай истиш марказига олиб кетилган.

Хабарда йўловчилар ҳаётига ва саломатлигига хавф йўқлиги айтилган.

XS
SM
MD
LG