Линклар

Шошилинч хабар
22 август 2019, Тошкент вақти: 05:37

Абитуриент-2019: Республика бўйлаб айрим олийгоҳларда ҳужжат қабул қилиш вақтинча тўхтатилди


Жиззах педагогика институтидаги навбатлар.

8 июль куни Ўзбекистон бўйлаб олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топширишда жиддий муаммолар юзага келди.

Тошкент¸ Жиззах¸ Андижон ва Фарғонадаги айрим универститетларга ҳужжат қабул қилиш жараëнидан Озодликка юборилган сурат ва видеоларда юзлаб одамнинг қуëш тиғида узундан-узун тик оëқда навбат кутаëтгани акс этган.

Озодлик гаплашган қабул комиссияси расмийлари¸ бу ҳолатни Давлат тест маркази компьютер тизимидаги узилишлар билан изоҳлади.

ДТМ расмийси эса¸ қабул жараëнининг бу қадар секин бораëтгани учун абитуриентларнинг бу йилги жараëндаги ўзгаришлардан бехабарлигини сабаб қилиб кўрсатди.

Жиззах Педагогика институти ҳужжат қабул қилишни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди

8 июль куни юзлаб ота-она ва абитуриентларнинг қуëш тиғида турнақатор бўлиб навбатда тургани Озодликка етиб келган сурат ва видеоларда акс этган.

Улар муаллифи сурат ва видеоларга қуйидаги изоҳ ëзди:

ШОШИЛИНЧ. ЖИЗЗАХ ПЕДОГОГИКА ИНСТИТУТИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎХТАТИЛДИ. Абитуриент кўплиги ва тартибсизлиги учун эплай олишмаяпти. Қабул комиссия раисининг айтишишича¸ компьютер операторлари улгура олишмаяпти. Келган барчани қайтариб юборишаяпти”.

Озодлик Жиззах педагогика институтига ҳужжат топшириш учун навбатдаги турганлардан айримлари билан боғланганда¸ улар куннинг иккинчи ярмида вазиятнинг янада ëмонлашганини билдирди.

4 абитуриент ҳушидан кетди¸ уларни очиқ қуёшли шудгорга қўйиб қўйишган. Тартибсизлик¸ бир-бирини беҳурмат қилиб¸ дарвоза олдида ур- йиқит бўлиб ётибди. Бу ер қабул комиссияси дарвозаси¸ кетинглар¸ дея Ахчаев деган домла бақираяпти дарвозага осилиб олиб”¸ деб тасвирлади ўзи ҳам соатлаб навбат кутаëтганлардан бири.

Озодлик олийгоҳга ўқишга кириш учун ҳужжат қабул қилишдаги бу тартибсизлик ва ур-йиқитлар сабабини изоҳлашни сўраб¸ Жиззах педагогика институти маъмурияти билан боғланди.

Қабул жараëнига бевосита алоқадор мулозим¸ жараëнни ташкиллаштиришга оид жиддий эътирозларга жавоб берар экан¸ 8 июль кунги тиқинга Давлат тест маркази электрон тизимидаги узилиш сабаб бўлганини билдирди.

Ҳужжатлар онлайн тарзда Давлат тест марказининг базасига киритилаяпти. Мана бугун уч-уч ярим соат умуман ишламади. Тайëр бўп турибмиз¸ лекин ишламаяпти. База очилса¸ олишни бошлаймиз”¸ деди Озодлик билан ўзини таништирмай гаплашган институт расмийси.

Бу суҳбатдош¸ абитуриентларнинг тўлов ҳақидаги квитанциясиз келаëтгани¸ бунинг ортидан ҳужжат қабул қилишнинг секинлашиб кетаëтганини ҳам тилга олди.

Абитуриент тўловни олдиндан қилиб¸ квитанцияси билан келса¸ ҳужжат тезда қабул қилинади. Лекин кўпчилик шуни қилмай келади. Ишни тезлатиш учун банк ходимларини ҳам қабул комиссияси билан ëнма-ëн ишлашга кўндирдик. Лекин барибир шу нарса ҳам кўп вақт олаяпти"¸ деди Жиззах педагогика институти маъмури.

Бошқа вилоятларда ҳам айни вазият

8 июль куни Озодликка Андижон ва Фарғона давлат университетлари қабул комиссияларида ҳам Жиззахдагига ўхшаш вазият юзага келгани акс этган сурат ва видеолар келди.

Андижон Давлат университети абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараëни
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:22 0:00

Бу суратларда юзлаб ота-она ва абитуриентларнинг қуëшда юзлаб метрга чўзилган навбатда тургани кўрилади.

Озодликка маълум бўлишича¸ бу олийгоҳлар қабул жараëнидаги бундай тиқинга ҳам Давлат тест маркази маълумотлар базасидаги муаммо сабаб бўлган.

Давлат тест маркази компьютер тизимида узилиш бўлганини инкор қилди

Озодлик маълумотлар базасидаги узилишлар сабабига ойдинлик киритишни сўраб Давлат тест марказининг қабул жараëнини мувофиқлаштиришга масъул расмийларидан бири билан гаплашди.

Бу расмий¸ маълумотлар базасида ҳеч қандай узилиш бўлмаганини иддао қилди.

Бу мулозимга кўра¸ 8 июль куни¸ айниқса¸ кескинлашган муаммога абитуриентларнинг 2019 йили олий ўқув юртига кириш учун ҳужжат топшириш жараëнидаги янгиликлардан бехабар экани сабабчи.

Бу йилдан абитуриентга учта олий таълим муассасасини танлаш имкони берилди. Буларнинг кўпчилиги келиб¸ биринчи таълим шаклига кундузги¸ иккинчисига сиртқи ¸ учинчисига кечки¸ деб тўлдирмоқчи бўлаяпти. Лекин қарорга кўра¸ абитуриент фақат бир таълим шаклини танлаши керак – ë кундузги¸ ë сиртқи¸ ëки кечки ўқиш. Шунинг учун ДТМ компьютер тизимида биттасини танлаганидан кейин¸ қолганини танлаш имкони чиқмайди. Булар шуни тушунмай тўполон қилаяпти¸ айбни бизга қўйиш умуман нотўғри. ДТМ тизими қарорга асосан тузилган”¸ деди Давлат тест маркази расмийси.

Президентнинг жорий йил 14 май кунги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб, абитуриентлардан олийгоҳларнинг бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

Абитуриентлар бундан буён бакалавриат йўналиши бўйича бирданига учта олийгоҳда ўтказиладиган танловда иштирок этиши мумкин. Бунинг учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлиши шарт.

Шарҳларни кўринг (6)

XS
SM
MD
LG