Линклар

Шошилинч хабар
19 феврал 2020, Тошкент вақти: 04:10

АҚШ: Марказий Осиё билан ҳамкорликдаги кескин ўзгаришлар "янги имкониятлар" очади


2016 йилда Марказий Осиёдаги мамлакат раҳбарлигига келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “узоқни кўзловчи раҳбарлиги”дан ички ислоҳотлар ва давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун фойдаланмоқда, деди АҚШнинг ҳукуматининг юқори лавозимли вакили.

Қўшма Штатлар вакили, Марказий Осиёдаги янги раҳбарлар ва давлатлараро ҳамкорликнинг яхшиланиши Вашингтон учун ресурсларга бой бу минтақа билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кўпроқ имкониятлар очмоқда, деди.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича биринчи ўринбосари Элис Уэллс 5 февралда Қўшма Штатлар сўнгги беш йилда рўй берган янги воқеаларни ҳисобга олиш учун минтақага қаратилган стратегиясини янгилади, деб айтди.

‒ Биз янги имкониятлар даврида яшаётганимизни очиқ-равшан кўриб турибмиз, ‒ деди Уэллс давлат котиби Майк Помпео билан минтақага сафаридан қайтиб келгач.

Президент Дональд Трамп маъмурияти АҚШнинг глобал рақиблари Россия билан Хитойга қисман аксилмувозанат сифатидаги таъсирини минтақага ёйишга интилмоқда. Марказий Осиё минтақаси Европа билан Осиё ўртасидаги асосий қуруқлик маршрути бўлиши билан бирга бой нефть ва газ конларига ҳам эга.

АҚШ маъмурияти деярли 20 йиллик урушга барҳам беришга ҳаракат қилаётгани сабабли кўмак олиш учун ҳам Марказий Осиёга таянади.

2016 йилда Марказий Осиёдаги аҳолиси энг кўп мамлакат рарбарлигига келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “узоқни кўзловчи раҳбарлиги”дан ички ислоҳотлар ва давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун фойдаланмоқда, деди Уэллс.

Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари 2018 йилда сўнгги 10 йилда биринчи марта ҳамкорликни муҳокама қилиш учун ўзаро учрашган эди. Шундан сўнг улар ўтган йили яна бир марта учрашди, Уэллс ушбу воқеалар ривожини муҳим деб атади.

− Биз минтақавий идентитет – ўзига хослик сари жиддий ўзгаришнинг гувоҳи бўляпмиз, – деди у.

Оқ Уйнинг Миллий хавфсизлик кенгашида Марказий ва Жанубий Осиё ишларини назорат қиладиган Лиза Куртис минтақада бундай ҳамкорлик “сўнгги беш йилда қилинмаган эди”, деб айтди.

Ҳукумат вакиллари фикрича, Қўшма Штатлар ягона электр тармоғи яратиш сингари минтақани жипслаштиришда ёрдам берадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда. Ҳукумат яна чегара оша муносабатлар ва бизнесни рағбатлантириш учун виза ва божхона тартибларини стандартлаштириш ҳамда тарифсиз савдо тўсиқларини пасайтириш йўлида бешта мамлакат билан иш олиб бормоқда.

Улар сувдан олинаётган электр қувватини Тожикистон билан Қирғизистондан Афғонистон билан Покистонга экспорт қилиш режалари амалга ошишидан умидвор. Бу урушдан сўнг тикланаётган Афғонистонга иқтисодий ўсиш ва барқарорлик олиб келишда ёрдам бериши мумкин ва айни ҳолат АҚШ стратегиясининг асосий принципи ҳисобланади.

АҚШ ҳукумати вакиллари Вашингтон стратегиясининг Марказий Осиёга нисбатан умумий мақсадлари ўзгармасдан қолаётгани бу минтақада барқарорликни таъминлаш ва унинг ҳеч бир давлатга қарам бўлмаслигидан иборат эканини таъкидлади.

Хитойнинг минтақага таъсири кучайди, чунки Пекин инфратузилма лойиҳаларини молиялаштирмоқда. Тожикистон ва Қирғизистон сингари қашшоқ мамлакатлар бу қарзларни тўлаб бериши даргумон. Вашингтон мамлакатларга инфратузилма лолйиҳалари шунчалик қарзга ботишга арзиш-арзимаслигини аниқлашда ёрдам таклиф қилмоқда.

Амалдорларга кўра, Марказий Осиёга чет эл инвестицияларининг кўпайиши мамлакатларнинг қонун устуворлигини таъминлаш йўлида ўтказадиган ислоҳотларига боғлиқ эканини билдирди.

Куртис минтақа мамлакатлари раҳбарларини “инклюзив сиёсий тизимлар, жумладан, доимий сайловлар” ўтказиш йўли билан демократик эркинликларни яхшилашга чақирди.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG