Линклар

Шошилинч хабар
29 сентябр 2020, Тошкент вақти: 03:52

АҚШ Сенати Дональд Трампни айбсиз деб топди


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ сенати Дональд Трампни президентлик лавозимидан четлатишга қарши овоз берди. Таркибида республикачилар кўпчиликни ташкил этган юқори палата амалдаги давлат раҳбарини ҳокимият суиистеъмоли ва конгресс фаолиятига тўсқинлик қилганликда айбдор, деб топишдан бош тортди.

Ҳокимият суиистеъмоли айблови бўйича Трамп импичментини ёқлаб 48 нафар сенатор овоз берган бўлса, 52 сенатор бунга қарши чиқди. Конгресс фаолиятига тўсқинлик қилиш айблови бўйича эса 53 сенатор Трампни айбдор деб топишдан бош тортди, 47 сенатор эса айбловни ёқлади.

Трамп истеъфоси учун овоз берганлар орасида фақат биргина республикачи – президентликка собиқ номзод Митт Ромни бор. Овоз беришдан бир неча соат аввал у биринчи айблов бўйича ўз қарорини очиқлаган.

Ромни ўз партияси мансуби бўлган президентни лавозимдан четлатиш учун овоз берган тарихдаги илк республикачидир.

Трампнинг оқланиши учун демократлардан бирортаси ҳам овоз бергани йўқ.

Дональд Трампга импичмент эълон қилиш жараёни тафсилотларини шу саҳифадаги "Алоқадор" рукни остидаги мақолаларни ўқиб, эслашингиз мумкин.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG