Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 16:32

OzodTarmoq: "9 яшар қизларни эмлашга оид "Эшитдингми, маҳлууу" қабилидаги гаплар асоссиз"


OzodTarmoqда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борилади.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Нурбек Алимов 22 октябрда Telegramдаги Alimoff каналида эълон қилган​ пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Блогер тилга олган мавзуни Озодлик ёритган эди.

Блогер матнининг энг сўнгги абзаци эскириб қолгани учун берилмаяпти, қолган қисми таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Шу кунларда телеграмда паппилома вирусига қарши эмлаш бўйича "Эшитдингми Махпууу" қабилидаги бўлар бўлмас асоссиз валдирашлар кезиб юрибди. Бугун менга ўзимни онам шу нарсаларни кўрсатиб қолдилар. Иккита чет элда ишлайдиган врач билан гаплашдим, иккаласи ҳам фойдали бу нарса деди.

Мен интернетдан инглиз тилидаги ва рус тилидаги мақолаларни ўқиб чиқдим, ўзбек тилига таржима қилиб жойламоқчи эдим, лекин биздаги сайтлар ҳам буни аллақачон ёзиб бўлишган экан.

Одам паппилома вируси (ОПВ)га қарши эмлаш бўйича барча саволларга жавобларни мана бу ердан, ўқиб кўришингиз мумкин. Ижтимоий тармоқлардаги "Товуқмияларнинг қақағлашлари" ўринсизлигини эса бу ердан ўқинг, Паппилома вируси ва бачадон раки хақида мана бу ердан БиБиСи маълумотларини ўқиб кўринг. Ҳаммаси ўзбек тилида.

Телеграмдаги, маҳалладаги соҳадан умуман йироқ бўлган ғийбатчи хотинларни гапига кириб ўз қизингизни келажагини барбод қилиб қўйманг дўстлар. Иложи борича кўпроқ каналларга улашинглар.

Чунки Бизни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий Телерадиокомпаниялар тупуриб қўйган шекилли тарғибот ишларига. Агар шу вакцина қилишлар бошланишидан олдин ҳаммага атрофлича тушинтиришлар берилганда содда халқ ғийбатчиларни гапига ишониб бунга қарши бош кўтариб ўз фарзандларини вакцина қилдирмай яхшилик қиляпман деб ёмонлик қилиб қўйишмас эди.

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG