Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:32

Россия бўйлаб Навальний тарафдорларининг намойишларида 5 мингдан кўп одам қўлга олинди (ВИДЕО)


Москвадаги намойишда олинган фотосурат.
Москвадаги намойишда олинган фотосурат.

31 январь куни ўн минглаб россиялик ҳибсда сақланаётган мухолифат етакчиси Алексей Навальнийни озод қилиш талаби билан намойишга чиқди.

Мухолифатчи Навальний шу йил 17 январь куни Берлиндан Москвага учиб келиши билан қўлга олинган. Германияга у ўтган йил ёзида «Новичок» моддаси билан заҳарланиши ортидан олиб кетилган ва ўша ерда даволанганди.

Навальний Россия пойтахтида қўлга олинганидан бир кун ўтгач, у 30 кунлик ҳибс муддатини ўташ учун «Матросская тишина» тергов ҳибсхонасига йўлланган.

Бу ҳодиса ортидан 23 январь куни Россия бўйлаб Навальний ҳимоясига оммавий намойишлар бўлиб ўтди, уларда қатнашган 5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди.

Намойишлар арафасида полиция коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловларни бузганлар ҳибсга олиниши ҳақида огоҳлантирди.

Навальний тарафдорлари мамлакатнинг 142 та шаҳарда митинг ўтказишни режалаштирилган.

Тошкент вақти билан соат 20:09даги маълумотларга қараганда, Россия бўйлаб намойишга чиққанларнинг камида 4000 нафари қўлга олинди. Бу ҳақда "ОВД-инфо" маълум қилди. Қўлга олинганлар орасида 47 ўсмир ва камида 82 журналист бор.

Москвада -1167, Петербургда -862, Владивостокда - 113 ва Новосибирда – 93 норози ушланган.

Красноярск, Пермь, Новокузнецк, Самара, Тверь, Уфа, Иркутск, Сочи, Нижний Новгород, Петербург, Екатеринбург, Томск, Магнитогорск, Челябинск, Тюменда ҳам ўнлаб Навальний тарафдорлари қўлга олинди. Қўлга олишлар давом этмоқда.

Пойтахт турғунлари Федерал хавфсизлик хизмати қароргоҳи қаршисидаги Лубянка майдонида ва президент маъмурияти офислари жойлашган Старая майдонида тўпланиши режалаштирилган эди. Аммо у ерда полиция йиғилганларни қўлга олиб, тарқатишга ҳаракат қилгани ортидан намойишчилар бошқа ҳудудларга кўчмоқдалар.

Навальний штаби норозиларни Сухаревская ва Красние ворота метро станциялари атрофида йиғилишга чақирди.

Петербургда эса полиция шаҳар марказини тўсиб қўйди. Бу ерда ҳам Навальнийнинг минглаб тарафдорлари йиғилган. Полиция норозиларни қўлга олмоқда.

Энг йирик намойиш Москвада ва Петербургда бўлаётгани хабар қилинди.

Москва полицияси пойтахтда «рухсат берилмаган» намойишлар арафасида ҳаракатланиш чекланиши ва етти марказий метро станцияси ёпилишини эълон қилган.


Дастлабки митинглар Узоқ Шарқ ва Сибирь минтақаларида бўлиб ўтди. «ОВД-Инфо» мустақил нашри Владивосток шаҳрида камида 30 киши ва бошқа шаҳарларда бир неча журналист қўлга олинганини хабар қилди.

Error rendering VK.

Сўнгги маълумотларда айтилишича, шу пайтгача 650 киши қўлга олинган.

МБХ мустақил нашри эса Челябинскдаги намойишни тарқатишга ОМОН жалб қилингани, норозилар қўлга олинаётгани тўғрисида хабар берди.

Мақола янгиланмоқда.

XS
SM
MD
LG