Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:24

Фарғона шаҳар ҳокими 10 дақиқада 100 дан ортиқ уят сўз ишлатди


Фарғона ҳокимлигидаги жанжал уй-жойлар таъмиридан келиб чиқди.
Фарғона ҳокимлигидаги жанжал уй-жойлар таъмиридан келиб чиқди.

Озодликка келиб тушган аудиода Фарғона шаҳар ҳокимлигида 14 август куни ўтказилган йиғилишдан ёзилган овозлар акс этган.

Унда мажлисни олиб бораётган одам йиғилиш қатнашчиларидан айримларини ўта уят сўзлар билан ҳақоратлайди.

Аудиони Озодликка юборганларнинг иддао қилишича, мажлисни шаҳар ҳокими Ҳамид Ҳабибиддинов олиб борган, бинобарин ҳақоратли сўзлар унинг оғзидан чиққан.

Ҳокимдан ҳақорат эшитган мулозимлардан бири куни кеча ишдан кетиш тўғрисида ариза ёзганини билдирди.

Аудиоёзувда ҳақоратлар силсиласининг энг кучлиси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Алишер Мўминовга нисбатан айтилгани эшитилади.

Шаҳар ҳокими йиғинда иштирок этган бўлимнинг 8 ходимига нисбатан “қ.. ебсан, к.., на х.., п..., г..., оғзингга қ..., с..., блядь, миянгга қ..., ” каби ҳақоратли сўзларни ўнлаб маротаба ишлатади.

Аудиоёзувдан Ҳамид Ҳабибиддинов деб ишонилган шахс, гўёки унинг топшириғини бажармаган Алишер Мўминовни жинсий зўрлаш билан таҳдид қилаётганини ҳам эшитиш мумкин.

Алишер Мўминов Озодлик билан суҳбатда шаҳар ҳокими уни ҳақорат қилганини тасдиқлади.

У ушбу йиғиндан бир неча кун ўтиб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишга мажбурланганини билдирди.

Фарғона шаҳар ҳокими Ҳамид Ҳабибиддинов Озодлик мухбирининг 19 август давомида қилган кўплаб қўнғироқларига жавоб бермади.

Мажлисда иштирок этган шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Шерип Ниёзметов шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимларини ҳақорат қилганини инкор этди.

Ҳақоратлар силсиласи

Мажлис иштирокчилари томонидан ёзиб олиниб, Озодликка юборилган аудио ярим соатга яқин.

Ўзини Фарғона шаҳар ҳокимлиги мулозими деб таништирган шахснинг айтишича, бу мажлис 14 август куни Фарғона шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган.

Аудиодаги овоз шаҳар ҳокими Ҳамид Ҳабибиддиновга тегишли эканлигини мажлисда қатнашган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимининг икки нафар ходими ва шаҳар ҳокимлиги мулозимларидан бошқа бири ҳам тасдиқлади.

Йиғинда Ҳамид Ҳабибидинов деб ишонилаётган шахс ўзининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари ўнгида нафар коммунал хизмат кўрсатиш бўлимининг 8 ходимини хусусий ширкатлар қарамоғида бўлган кўп қаватли уйлар таъмирига эътибор қаратмаётганликда айблайди.

Айни овоз эгаси мажлис бошидан 13- дақиқасига қадар 17 марта к., 23 марта б..дь, 22 марта қ..., 10 марта с..., 6 марта х.. каби ҳақоратли сўзларни ишга солади.

Аудиодаги овоз, айниқса, унга таъмирлаш ишлари ҳақида ҳисобот тақдим эта олмаган шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи 35 яшар Алишер Мўминовни аёвсиз ҳақорат қилади:

Эй п..., миянгга қ..., г...б...дь. Эй к.., нима иш қилаяпсан 8 та одаминг билан? Секторда ётибдими эрталабдан кечгача? Қ...мни ебсан, на х..., Эй миянгга қ..., Қани учёт б...дь, эй кўт? А қани учёт б...дь? Банклар кесимида қайси ширкат қайси бир уйга бириктирилаан, қайси ширкат заявка бўйича қанча олди, қанча олмади ёки қанча просрочкага чиққанлари ж...б?

Унга жавоб беришга уринган Алишер Мўминовга овоз эгаси “башарангни ёриб қўяман” дея таҳдид қилади:

Эй к.., бир кун олдин нимага тайёр турмадинг? Тушир қўлингни эй қўлингга қ..м! Башарангни ёриб қўяман, б..дь, п...ст! Кимни эркатойи бўлсанг ҳам, к...га с.. қўяман, тушундингми?

Алишер Мўминов сўнгги вазият бўйича ҳокимликка мактуб йўллаганини билдиради, бироқ шаҳар ҳокиминики экани ишонилган овоз унинг гапини яна бўлади:

Хатингга қ...им, ҳозир ким ўқийди сени хатингни, эй! Ким ўқийди сени хатингни? Ҳе дабба!

Сўнгра овоз эгаси шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерип Ниёзметовга юзланиб, унга ташкилий ишларга эътибор бермагани учун дашном беради.

Қ....й қарасангиз бўлмайдими? Кўтанини суғуриб олмайсиз буларни? Сизам гаплашмайсиз, менинг вақтим бўлмайди. Билгани учун хоҳлаган жойида юрипти б...дь. Бари кирадиган жойигша кириб ётибди, б...дь”.

Ҳамид Ҳабибиддинов экани ишонилган шахс уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимларига агар ёлғон гапирсалар, жинсий зўрлаш билан таҳдид қилади:

Мен айтиб қўяй - менинг характеримни билсанг – ёлғон, заррача ёлғон аралаштирсанг, к...га с...н, айтиб қўяй! Қайси биринг бўлсанг ҳам. Кўтанингни суғуриб бўйнингга ўраб қўяман, тушундингми?

Ҳамид Ҳабибидинов деб ишонилаётган шахс уларни ишдан ҳайдашини айтади:

Тиззасига ўтирғизиб, бошингни силаб, қўлинггга қ...ни ушлатиб қўйиб, уқалатиб ўтирадиган раҳбарлар келганда келиб ишлайверасан мендан кейин, тушунишдингми?

Ортидан ҳақоратини яна Алишер Мўминовга қаратади:

Каллангга х...м, ҳўкиз, б...дь. Миянгга с...й, йўқол на х... сан, йўқол, на х.., б...дь, п...ст, к.., миянгга с... сани, п..., б...дь! Шунақа зўрмисан сан? Сенга ўхшаган зўрларни с...вериб, қ... қайрилиб кетган, к...т! Э миянгга қ... сани, жаллаб! П...ст б...дь.”

Шаҳар ҳокими - шаҳарнинг отаси?

Бошлиғидан дашном эшитган шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерип Ниёзметовники экани ишонилган овоз унинг ҳақоратларини оқлашга уринади.

Ҳоким муовини бошлиғининг ҳақоратларини "яхшиликка" йўяди:

"Шаҳарнинг отаси бу одам. Фарзандини уради, сўкади, яхши гапиради. Ҳар гапи сенлар учун дори бўлиши керак! Сенлар ўзингга шуни нормалний қабул қилиб ол. Ҳаммаси яхшиликка. Мана шундай гаплар бўлса, иш билан шуғулланасан" дейди у.

Озодлик 19 август куни Шерип Ниёзметовга боғланди ва мажлисда янграган ҳақоратлар бўйича изоҳ сўради:

- Ҳеч қандай ҳақорат қилгани йўқ. Ҳеч қандай ҳақорат бўлгани йўқ" деди Ниёзметов, аммо Озодликда аудиоёзув борлигини эшитгач, гўшакни қўйиб қўйди.

Фарғона шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мудири Алишер Мўминов Озодлик билан суҳбатда шаҳар ҳокими уни ҳақорат қилганини тасдиқлади.

Алишер Мўминовнинг иддао қилишича, шаҳар ҳокимининг ноқонуний талабларини бажаришни истамагани учун уни жазолашга бел боғлаган.

У икки кун муқаддам вазифасидан кетишга мажбурланганини маълум қилди.

Озодлик суҳбатлашган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимининг бошқа ходимлари ҳам уларга шаҳар ҳокими ишдан бўшатиш билан таҳдид қилаётганини айтдилар.

Фарғонача идора услуби

Фарғона вилоятида раҳбарларнинг ҳақоратли овозлари олдин ҳам Интернетга сиздирилган.

Май ойида Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси вилоят Мажбурий ижро бюроси ва Солиқ идораси бошлиқларига уларнинг “ичагини суғуриб, бошига салла қилиш”, билан таҳдид қилганди.

XS
SM
MD
LG