Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:34

Хитой ўз кемаларини қароқчилардан огоҳлантирди


Хитой ўз кемаларини Сомали денгиз қирғоқларидан сузиб ўтмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Бунга кўмир олиб кетаётган Хитойнинг юк кемасининг душанба куни сомалилик денгиз қароқчилари томонидан қўлга олингани сабаб бўлди.

Сешанба куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги экипаж аъзолари 25 кишидан иборат бўлган мазкур кемани қутқариш бўйича иш олиб борилаётганини билдирди.

Бироқ қароқчилардан бири Ройтер ахборот агентлиги орқали агар кемани қутқариш операцияси ўтказилса, экипаж аъзоларининг ўлдирилишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG