Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:44

Каражич суд мажлисига олиб келинди


Босния сербларининг собиқ раҳбари Радован Каражич БМТ трибунали мажлисида илк бор қатнашмоқда.

Каражич суднинг дастлабки учта мажлисига бойкот эълон қилган эди.

14 ойдан бери ҳибсда сақланаётган Каражич Босния уруши даврида 11та уруш жинояти содир этганлик, жумладан Сребреница шаҳрида минглаб босниялик мусулмонни қатлиом этганликда айбланмоқда.

Ўзига қўйилган айбловларни рад қилаëтган Каражич адвокат хизматидан воз кечиб¸ судда ўзини ўзи ҳимоя қилмоқда.
XS
SM
MD
LG