Бу хабар ëйинлаши ҳамоно “нега¸ наҳотки?” деган савол аломатли калималар ўқ овозидан чўчиган каптарлар каби тўрт тарафга учди.
Аслида воқеликдан айри фавқулодда бир воқеа эмас эди бу.
Каримовнинг жазо машинаси 18 йилдан бери ишламоқда.
Ўзбекистон қамоқхоналарига олиб кетилган дин арбобларини Прагада ғишт тераëтган мардикор йигит Фариджон номма-ном билади.
Фарид оддий наманганлик меҳнат муҳожири¸ журналист эмас.
Ҳозир ҳибсда қолаëтган журналист Ҳайрулла Ҳамидов 2008 йили ББС меҳмони бўлганида Ўзбекистон қамоқхоналаридаги диндорлардан бехабар эканини айтади.
Иқтибос:
Би-би-си: Дўстназар Худойназаров "Эрк" демократик партияси, Ўзбекистон қамоқхоналаридаги диний-сиёсий маҳбуслар ва Ўзбекистондаги дин эркинлигининг аҳволи ҳақида сўраган. Бошқа бир қатор тингловчиларимиз ҳам ўзбек мухолифати ва Ўзбекистонда диний эркинлик қанчалар таъминлангани ҳақидаги фикрларингизни сўрашибди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
Хайрулло Ҳамидов: Мен бу ҳақда оддий бир журналист сифатида, ҳеч қандай маълумотим йўқлиги учун ҳеч нарса деёлмайман...
Иқтибос тугади.
Ҳамидулла Ҳамидов ўзи айтганидек оддий журналист эмас эди. У диний мавзулардаги мақолалар муаллифи.
Эл орасида машҳур бўлган Ҳамидовнинг ҳеч нарса деëлмаганини Ўзбекистон деб аталган тузумнинг рентген сувратига ўхшайди.
Ҳар ҳолда Каримовнинг жазо машинаси 18 йилдан бери ишламоқда.
1992 йилда диний уламо Абдулла Ўтаев қамоқа олинганида Хайрулла Ҳамидов 17 яшар ўспирин эди.Ўшанда Тошкент шаҳар прокурори Эргаш Жўраевнинг буйруғи билан қамоққа олинганларнинг илк рўйхати қўлимизда бор.
Бобур Шокиров (ҳозир марҳум), Хазратқул Худойберди, Отаназар Орипов¸ Олим Каримов (марҳум), Салават Умурзақов, Абдулазиз Маҳмудов, Абдулла Ўтаев (қамоқда изсиз йўқолди), Муҳаммад Солиҳ (ҳижратда)…
1993-94-95-96-97 йилларда ҳам жазо машинаси тўхтамади. Маҳкум мусулмонлар учун Жаслиқда қамоқхона тикланди.
1999 йил 16 феврал портлашларидан кейин эътиқод маҳбусларини ютаëтган девнинг иштаҳаси ўн чандон очилди.
1999 йилда мен ишлаган Матбуот уйидаги сартарош бола ваҳҳобийлар қатнашгани иддао қилинган ифторга боргани учун 15 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Сартарош бола куппа-кундуз куни Матбуот уйида жойлашган тўртта редакциянинг ўнлаб оддий журналистлари кўзи ўнгида тиш-тирноғича қуролланган, маска таққан, қора қузғун каби ëпирилган ОМОН аскарлари тарафидан судраб олиб кетилди. Буни кўриб кўрмасликка олишди оддий журналистлар.
Сартарошнинг босмахонада ишлайдиган отаси Матбуот уйининг бетон полида тиз чўкиб ҳўнграб йиғлаëтганида оддий журналистлар ундан намойишкорона ва жимгина узоқлашди.
Тарих қатида қолиб кетган Сталин қатағони ҳақида мақолалар ëзиш учун қалам йўнган вилоят журналистлари кўз ўнгимиздаги ҳақсизлик ҳақида чурқ этишмади.
Уларни тушунса бўлар балки, аммо ҳеч тушунгим келмайди.
Улар оддий журналист эмас, балки билган нарсасидан сабоқ олмаган жоҳиллар эди.
Ҳитлер иқтидорининг илк йилларида фашизмни қўллаган берлинлик пастор Мартин Фридрих Густав Эмиль Нимёллер қатл машинасининг хуружини кўргач, ҳақ сўзни айтиш учун ўзида журъат топа олган эди-ку.
1837 йилнинг 27 июни. Якшанба куни Берлиннинг бойлар яшайдиган Далем маҳалласидаги черковда маъруза қилар экан Нимёллер “махлуқдан эмас, Яратгандан қўрқиш керак”, деди.
“Яратган гапир¸ деб турган пайтда биз сукут сақлай олмаймиз. Биз яратганга бўйсунмоғимиз керак¸ одамга эмас”.
Сал ўтмай руҳоний қамоққа олинди. Эшик тақиллаганида, у хотинига қараб, мана бу гапларни айтади:
“Аввалига улар яҳудийларни қамоққа олиш учун келишди¸ мен эътироз билдирмадим, чунки мен яҳудий эмас эдим. Кейин коммунистларни қамоққа олишди. Мен сукут сақладим, чунки коммунист эмас эдим. Сал ўтиб, касаба уюшмаси фаолларини ҳибс қилиш учун келишди. Мен ҳеч нарса демадим, зотан касаба уюшмаси аъзоси эмас эдим. Охир-оқибат менинг эшигимни тақиллатишганида мени ҳимоямга бир оғиз сўз айтадиган одамнинг ўзи қолмаган эди”.
Тарих улуғ муаллим, аммо биз нўноқ шогирдлармиз.
Ўз ҳаракатимизни “Фақир киши панада”¸ “Оч қулоғим - тинч қулоғим”¸ “Эгилган бошни қилич кесмайди”¸ “Сабр таги - олтин” деб хаспўшлаймиз.
Қўшнимиз қамалса, “бир балоси бўлмаса шудгорда қуйруқ на қилур”¸ “шамол бўлмаса, дарахт учи қимирламайди”¸ “сиëсатга аралашмаслик керак эди” деб фикримизни бурамиз.
“Улар мени қамашмайди, чунки мен айбдор эмасман-ку” деб ўзимизни овутамиз.
Дарвоқе эшик тақиллаяпти. Сизни сўраб келишди шекилли...