Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:15

Озарбайжонда ҳарбийлар ўз сафдошларини ўлдирди


Мудофаа вазирлиги расмийларига кўра, 28 январ куни маҳаллий вақт билан 18:00да ҳарбий қисмлардан бирида икки аскар бошқа ҳарбийларга қарата автоматдан ўт очган.

Оқибатда тўрт аскар ўлган, икки нафари яраланган.

Сўнг иккови ўзини отиб ўлдирган.

Озодликнинг Озарбайжон хизмати воқеанинг Арманистонга чегарадош Дашкесан туманидаги ҳарбий қисмда содир бўлганини билдирди.

Мудофаа вазирлигига кўра, ҳарбий прокуратура ушбу воқеа юзасидан жиноий иш очган.
XS
SM
MD
LG