Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:45

ЕХҲТ Ўзбекистондаги журналистлар ҳолидан ташвишда


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Матбуот эркинлиги бўйича вакили Миклош Ҳарашти Ўзбекистонда журналистларга нисбатан давомли тазйиқлар тўхтамаëтганидан ташвиш билдирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов номига ёзилган мурожаатида жаноб Ҳарашти мамлакатда қолган саноқли мустақил журналистларга қарши қаратилган бир қатор ҳолатларни тилга олган.

Ўтган ой беш журналист Ўзбекистонда прокуратурага чақиртирилиб, касбий фаолиятлари ҳақида сўроқ қилинган эди.

Жаноб Миклош Ҳарашти, шунингдек, диний мотивлар бўйича айбланаётган таниқли спорт шарҳловчиси ва диний-маърифий эшиттиришлар муаллифи Ҳайрулло Ҳамидовнинг ҳибсга олиниши ва Ўзбекистон халқини ҳақорат қилганликда айбланаётган суратчи ва кинооператор Умида Аҳмедовалар масаласини ҳам кўтарган.

2005 йил майидаги Андижон воқеаларига гувоҳ бўлган ва улар ҳақида мустақил ахборот тарқатган хорижий ахборот воситалари ва ўнлаб журналистлар Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган эди.

XS
SM
MD
LG