Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:10

Москва Теҳронни ҳамкорликка чақирди


Россия Эронни ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлаганини исботлаш учун Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг бу чақириғи Халқаро агентлик пайшанба куни ўз ҳисоботида илк бор Эрон ядровий қурол яратиш устида ишлаётган бўлиши мумкинлигини маълум қилганидан кейин эълон қилинди.

Ғарб давлатлари Халқаро атом энергияси агентлиги ҳисоботига зудлик билан муносабат билдирмоқда.

Хусусан¸ Германия Эрон “ядровий масалада хавфли сиёсатни давом эттириш” халқаро ҳамжамиятни Эронга нисбатан янги санкция қўллашга мажбур қилишидан огоҳлантирди.

Франция дунёнинг етакчи давлатларини етарли даражада ҳамкорлик қилмаётган Теҳронга нисбатан “қатъий” ҳаракат қилишга чақирди.

АҚШ Давлат департаменти Эроннинг ядровий дастури борасида Халқаро атом энергияси агентлиги хулосаси Вашингтон “хавотир”ига уйғун эканини урғулади.
XS
SM
MD
LG