Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:13

Испания Туркиянинг ЕИга қўшилиши тарафдори


Испания Бош вазири Хосе Луис Родригез Запатеро ўз мамлакати Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлидаги уринишини “қаттиқ қўллаб-қувватлаши”ни айтди.

Туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Мадридда бўлиб ўтган музокарадан кейин уюштирилган қўшма матбуот анжуманида Запатеро жорий йил биринчи ярмида, яъни, Испаниянинг Европа Иттифоқига раислиги даврида Туркиянинг ЕИ аъзолиги хусусида олиб борилаётган музокараларда олдинга силжиш бўлишига ишонишини айтди.

Испания Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишини жуда хоҳлайди.

Аммо Германия ва Франция Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ўрнига Туркияга фақат “имтиёзли ҳамкорлик”ни таклиф қилиш керак деган фикрда.
XS
SM
MD
LG