Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:42

Исроилнинг қурилиш лойиҳаси тинчлик жараёнига тўсиқ бўлмоқда


АҚШ Давлат котиби Исроил Яқин Шарқ тинчлик жараёнида “оғир аммо керакли танловни” қабул қилиши кераклигини айтди.

Жамоатчилик ишлари бўйича Америка-Исроил қўмитаси анжуманида сўзлаган Ҳиллари Клинтон босиб олинган Фаластин ерларига яҳудийлар учун янги уйлар қуриш тинчлик йўлида муваффақиятга тўсиқ бўлишини айтди.

- Қуддус шаҳрининг шарқий қисмига ёки Ғарбий Соҳилга янги уйлар қуриш ўзаро ишончга путур етказади ва икки томон ҳам рози бўлган кенг кўламли музокаралардан олдин бўладиган сўзлашувларга таҳдид солади. Бу АҚШ ва Исроил ўртасидаги фарқни кўрсатади қайсики ундан минтақадаги бошқалар ўз мақсадида фойдаланишга умид қилмоқда. Шунингдек, бу тинчлик жараёнидаги Американинг ўзига хос ролига путур етказиши мумкин, деди АҚШ Давлат котиби.

Исроил Қуддус шаҳрининг араблар яшайдиган шарқий қисмига яҳудийлар учун 1 минг 600та янги уйлар қуришни режалаган.

22 март куни Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Исроилнинг режасини қоралаб, бу халқаро ҳамжамиятнинг тинчлик ўрнатиш йўлидаги уринишига тўсиқ эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG