Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:34

Қирғизистонда яна норозилик намойишлари режаланмоқда


Қирғизистондан олинган хабарларга кўра, чоршанба эрталабдан бир неча минг норозилар Талас вилояти ҳокимияти биноси олдига тўплана бошлади.

Сешанба куни милиция махсус кучлари уч минг нафар норозилар томонидан эгаллаб олинган ҳокимият биносини назоратга олиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газни ишга солди. Бироқ ҳокимият биносининг бир қисми намойишчилар назоратида қолди.
Намойишчилар вилоят ҳокимини гаровга олгани хабар қилинди.

Қирғизистон Ички ишлар вазири Молдўмуса Қўнғантиев ҳоким озод қилинганини маълум қилди.

Маҳаллий касалхона мутасаддиларига кўра, намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 30 дан ортиқ одам тан жароҳати олган.

Хабарларга кўра, Бишкек, Ўш ва Таласда Ота Макон мухолифат партияси етакчиси Ўмурбек Текебоев, Ўш вилояти собиқ ҳокими Анвар Ортиқов, Қирғизистон парламентининг собиқ раиси Бўлўт Шерниёзов ва бошқа мухолифатчилар ҳибсга олинган.

Шунингдек, Бишкекда собиқ бош вазир ва мухолифатдаги Социал-демократик партия етакчиси Алмазбек Атамбоев ҳам ҳибсга олинган.
Мустақил интернет нашрларининг баъзилари тўсиб қўйилди.

Айни пайтда Қозоғистонга сафар қилаётган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун “Таласда ҳукумат биносининг норозилар томонидан қўлга олингани” юзасидан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG