Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:40

Ибн Муборак тавбаси


Ҳанафия пешвоси Нўъмон бин Собитнинг энг иқтидорли шогирдларидан бири Абдуллоҳ ибн Муборак: “Оқил улки, аҳмоқ уч кун кейин қилажак ишни у шу бугун қилар”, деди. Мисрлик олимнинг тавбаси ҳам кўпчилик учун ибрат олса арзигулик бўлган, ҳатто замона мубораклари учун ҳам...

Ривоят қилишларича, Абдуллоҳ ибн Муборакнинг тавбасига (Оллоҳга қайтишига) бир воқеа туртки бўлган.

Ҳар ҳолда, ибн Муборакнинг ўзи ҳикоя қилишича, йигитлик чоғида у бир қизга ошиқ бўлиб, куну тунни маъшуқаси ҳажрида ўртаниб ўтказган.

Тунларнинг бирида у қиз ҳовлиси ёнига келади ва шу ерда ёрини интизор бўлиб кута бошлайди.

Орзу-хаёлларга ғарқ бўлган йигит ҳуфтон намозига айтилган азонни ҳам эшитмайди, бомдод намозига айтилган азонни эса “ҳуфтон азони”, деб ўйлайди.

У: “Ҳали намоз учун вақт бор” деб, маъшуқасининг маҳалласидан кетмайди, бироқ кўп ўтмай тонг отиб қоладию йигит ўзини мазаммат қила бошлайди:

- Эй Муборакнинг номуборак ўғли, имом намозда бирор узунроқ сурани ўқиб қолса, бетоқатланиб, оғирлигингни у оёғингдан бу оёғингга оласан, аммо ҳавойи нафсинг учун тундан то тонггача зарра малолланмасдан тураверасан, ҳайф сенга, - дейди Абдуллоҳ ибн Муборак.

Бу танбеҳдан кейин йигит Ҳаққа кетади. Биров уни ҳайдамайди, бу ишга унинг инсофи ундайди. Унинг ортидан ҳеч ким: “Ялла, ялла, йа Мубарак”, яъни “кет, кетақол, эй Муборак” деб ҳайқирмайди ҳам. Аммо бугун шу шармандали даъватни эшитган чоллар ҳам ўрнидан қўзғалай демаяпти. “Ақл ёшда эмас, бошда” дердилар. Шунга қўшимча қилиб бугун “Инсоф ҳам ёшда эмас, бошда бўларкан” дегинг келади.
XS
SM
MD
LG