Линклар

Обама 2013 йилга кўзлаган бюжет режасини эълон қилади


Бугун АҚШ Президенти Барак Обаманинг 2013 йилга қаратилган бюжет лойиҳасини эълон қилиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, президент давлат бюжетини келгуси 10 йил ичида 4 триллион долларга қисқартиришни режаламоқда.

Обама бу қисқартиришни давлат ҳаражатларини кесиш ва мамлакатнинг бой қатлами учун солиқларни ошириш ҳисобига амалга оширмоқчи.

Айни пайтда у илмий тадқиқотлар, таълим ва трансопорт соҳаси учун давлат ҳаражатларини оширмоқчи.
XS
SM
MD
LG