Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 15:16

Қишлоқларда янги уйлар қурилмоқда, лекин...


Янги қурилаётган уйларни ҳар қандай ўзбекистонлик чўнтаги ҳам кўтара олмаслиги айтилмоқда.
Янги қурилаётган уйларни ҳар қандай ўзбекистонлик чўнтаги ҳам кўтара олмаслиги айтилмоқда.

Бу йил Навоий вилоятида коттеж типидаги 500 та уйдан иборат 20 та янги турар-жой массиви пайдо бўлади. Бу ҳақда хабар қилган Олам.уз сайтига кўра, янги уйлар вилоятнинг Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота ва Хатирчи туманларида қурилади.

Ўзбекистон Республикаси президенти 2009 йил 3 августда қабул қилган “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга биноан республиканинг бошқа вилоятларида ҳам банклар ажратаётган кредитлар ҳисобига янги уйлар қурилмоқда.

Ўзбекистонлик кузатувчилар Озодлик билан суҳбатда ҳукуматнинг аҳолини уй-жой билан таъминлаш сиёсатини умуман қувватлаган ҳолда, баъзи камчиликларни ҳам тилга олиб ўтдилар.

Ёши 50 дан ўтган гулистонлик Исроилжон Ризаевнинг айтишича, президент қарорига биноан Сирдарё вилоятида ҳам янги уйлар қурилган.

- Бизнинг вилоятимизнинг 700 мингдан ошиқроқ аҳолиси бор. Асосан маъмурий маркази Гулистон шаҳрининг атрофларига яъни катта трасса жойларида, кўзга кўринарли жойларда қурилган иморатлар.

Исроилжон Ризаев янги турар-жой мавзелари қурилаётган туманларни бориб кўрганини айтади.

- Намунавий уйларни кўрдик. Уч хоналиклари ҳам бор, беш хоналиклари ҳам бор. Ҳаттоки шунақа имтиëзлар ҳам бўптики, хонадон эгалари проектларига ўзгартиришлар киритиб айвонларми, болохоналарни қилишга рухсатлар берилибди. Яхши қурилган. Ҳаммомлари ҳам бор уйнинг ичида, дейди гулистонлик Исроилжон Ризаев.

Ўзбекистондаги “Экспертлар ишчи гуруҳи” (ЭИГ) вакили, ҳуқуқшунос Суҳроб Исмоилов ҳукуматнинг қишлоқларда уй-жой қуриш соҳасидаги кузатишларини Озодлик билан ўртоқлашди.

Унинг айтишича, ҳукумат қишлоқ жойларда уй-жой қуриш махсус дастурини ишлаб чиққан. Бу дастурни молиялаш Қишлоқ қурилиш банки зиммасига юклатилган.

- Айнан мана шу банкдаги молиявий ресурсларни тасарруф этиб ҳукумат буюртмаси билан турар жойлари қуриш учун алоҳида қурилиш бригадалари ташкил қилинган, дейди Суҳроб Исмоилов.

Ҳукумат дастури доирасида уй қураётганлар олдига асосан учта шарт қўйилади, дейди Суҳроб Исмоилов.

- Ҳукумат махсус тузган қурилиш банки молиявий ресурсларига қурилиши керак кредит асосида ва фоизлар асосида. Иккинчи шарти, айнан ҳукумат тарафидан тузилган махсус қурилиш бригадалари тузиб берган архитектура планлари ва улар олиб борадиган қурилиш ишларидан фойдаланиш керак. Бошқача стандарт қабул қилинмайди. Учинчиси, мана шу дастурга тушиб, шу тарзда уй-жой соҳиби бўлаëтган Ўзбекистон фуқаролари айнан мана шу олаëтган турар жойларини давлат банкидаги кредит учун кафолат сифатида сақланиб туришига рози бўлишлари керак. Мабодо ўша фуқаро уй-жой махсус қурилиш банкидан олаëтган суммани ўз вақтида фоизлари билан қоплаб беришга иқтидори етмаса, унда мана шу уй-жой гаров сифатида олиб қўйилади, дейди Суҳроб Исмоилов.

Гулистонлик Исроилжон Ризаев ўзи яшаб турган Сирдарё вилоятида қурилган янги уйларни мақтар экан, бу уйларни қуриш жараёнидаги бир қатор камчиликларини ҳам санаб ўтди.

- Сифат масаласига ҳам эътибор беришимиз керакда. Мана ўтган йиллардан бошланган бўлса, қаттиқ шамоллар бўлганда. Шиферлари, томлари учиб кетиб қолдида баъзи бир уйларнинг. Қайтадан усталар жалб қилиниб, жарима қилиб, шиферларни қоқиб чиқишди, дейди Исроилжон Ризаев.

Исроилжон Ризаевнинг айтишича, қурилишда ишлатилаётган материаллар масаласида пудратчи ташкилотлар устидан назоратни кучайтириш лозим.

- Бизнинг бир оғайниларимиз бориб кўрса, хом ғишт ураëтган эканларда. “Нимага хом ғишт билан ураяпсизлар? Пишган ғишт билан деб фармон чиқарганку” деса, “Етишмаяпти. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бор. Шунақа пайтларда хом ғишт билан ураверинглар деган кўрсатмаси бор” дебди. У сал маълумотлида. “Бўпти, қани ўша ëзма фармонни берингчи” деса, “Бош вазиримиз оғзаки айтган фармонлари бор” деб айтган жойлари бор эканда. Бу билан демоқчиманки, давлат тарафидан аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича намунавий қурилган уйларда ҳам коррупция, талон-тарожликлар бўлиб, ўша ерда ўтирувчи аҳолининг ҳақларига хиëнат қилишлар бўлгани кузатилди, деди сирдарёлик Исроилжон Ризаев.

Ўзбекистондаги “Экспертлар ишчи гуруҳи” (ЭИГ) вакили, ҳуқуқшунос Суҳроб Исмоилов ҳукуматнинг қишлоқ жойларда уй-жой қуриш соҳасидаги сиёсатини баҳолар экан, бундай деди:

- Мен бу сиëсатни тўғри сиëсат деб фақат умумий маънода баҳолай оламан принциплари тўғри деб. Лекин уни қандай амалга ошираëтганини тўғри дея олмайман. Чунки биз ҳақиқатан ҳам ечимига келмоқчи бўлсак, ҳукуматнинг эътиборини биринчи навбатда уй-жой қуриш учун ажратиб берилаëтган ерларни хусусий мулк сифатида ажратиш, фақатгина муддати ноаниқ бўлган, бутун умрга деб фойдаланишга топширилса ҳам маҳаллий ҳокимият хоҳлаган пайтда тортиб олиши мумкин бўлган мулк сифатида эмас, хусусий мулк сифатида аниқ бир ҳуқуқлари кафолатланган мулк сифатида фуқароларга ажратиб бошлашни, биз шунга эътибор қаратган бўлардик, дейди Суҳроб Исмоилов.

Суҳроб Исмоиловнинг фикрича, қишлоқларда уй-жой қуриш дастури бўйича шу кунгача амалга оширилган ишлар ҳозирча хўжакўрсинга қилингандай таассурот қолдирмоқда. Чунки, деб давом этади у, бу дастур

- Том маънода Ўзбекистондаги жуда ҳам катта бўлган ва бундан кейинги аҳоли ўсиши суръатлари билан кутилаëтган турар-жой муаммоларини ечишга қодир бўлмаса керак, деди Ўзбекистондаги “Экспертлар ишчи гуруҳи” (ЭИГ) вакили, ҳуқуқшунос Суҳроб Исмоилов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:08 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG