Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:11

Ҳажга пиёда кетаётган икки зиёратчи Тожикистонга қайтди


Ҳажга пиёда боришга отланган тожикистонлик зиёратчилар сафар олдидан, 2012 йилнинг 8 майи.
Ҳажга пиёда боришга отланган тожикистонлик зиёратчилар сафар олдидан, 2012 йилнинг 8 майи.

Саудия Арабистонига Ҳаж ибодатини адо этиш учун пиёда йўлга отланган тожикистонлик зиёратчиларнинг икки нафари ватанига қайтиб кетди.

Улардан бири - 75 ёшли зиёратчи Тожикистонга “соғлиғи ёмонлашгани туфайли”, иккинчиси эса “оиласида пайдо бўлган муаммолар важидан” қайтишга мажбур бўлган.

Тожикистоннинг Кўлоб минтақасидан бўлган саккиз зиёратчининг Ҳаж зиёратига сафари шу йил 8 май куни файласуф ва шоир Мирсаид Али Ҳамадонийнинг Кўлобдаги мақбарасини зиëрат қилишдан бошланган эди.

Бироқ виза муаммолари билан андармон бўлган зиёратчилар 6 июнгача мамлакатни тарк эта олмаганлар.

Бу зиёратчиларнинг Афғонистонда НАТО ва Толибон вакилларига дуч келгани ҳамда Балх ҳокими Ато Муҳаммад Нур ҳузурида меҳмон бўлгани ҳақида Озодлик аввал хабар берганди.

Тожикистонлик зиёратчилар гуруҳининг бошлиғи Абдулазиз Ражабов икки ҳамроҳининг ортга қайтиб кетиши ўзи учун кутилмаган ҳодиса бўлмаганини айтади.

- Ёдингизда бўлса, мен аввал-бошдан гуруҳнинг барча аъзолари муқаддас қадамжоларга етиб бора олишига амин эмаслигимни айтиб келаётгандим. Ҳаммаси Худонинг иродасига боғлиқ, деди Абдулазиз Ражабов.

Таркибида олти киши қолган тожикистонлик зиёратчилар гуруҳи ҳозирда Эроннинг Нишопур шаҳрида экани маълум бўлди. Улар Тусдаги Фирдавсий мақбараси ва Нишопурдаги Умар Xайём мақбарасини зиёрат қилганлар.

Шу кунларда шифокорлар кўригидан ўтган бу зиёратчиларнинг сиҳат билан боғлиқ муаммолари йўқлиги айтилмоқда.

Пиёда зиëратчилар октябр ой сўнггига қадар Саудия Арабистонига кириб боришни мўлжаллаяптилар.
XS
SM
MD
LG