Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:07

HRW Пономарёвга нисбатан таҳдидлар юзасидан тергов ўтказишга чақирди


Хьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия раҳбариятини ҳуқуқ фаоли Виталий Пономарёвга нисбатан таҳдидлар юзасидан тергов ўтказишга чақирди.

Россиядаги "Мемориал" инсон ҳуқуқлари марказининг Марказий Осиё бўйича эксперти Пономарёв ўтган ҳафтада номаълум кимсалардан ўлим таҳдидлари битилган мактуб олгани хабар қилинганди.

Рус ва ўзбек тилларида ёзилган бу пўписали хатларда агар Пономарёв Қирғизистоннинг жанубига борадиган бўлса уни ўзи ҳам, Москва шаҳридаги оиласи ҳам аъзолари ўлдирилиши ҳақда таҳдид қилинган.

Хьюман Райтс Уотч баёнотида айтилишича, Россиянинг масъул идоралари таҳдидли мактубларни ёзганларни аниқлаб, уларни жазога тортиши лозим.

"Мемориал" фаолларига кўра, бу таҳдидлар марказнинг Ўзбек миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг Россиядан ўзбек фуқароларини ўғирлаб кетишлари, Москвада ҳибсда сақланган ўзбекистонликларнинг қийноққа солинишлари ҳақидаги ҳисоботларга жавоб бўлиши мумкин.

Ҳозирда "Мемориал" маркази ҳам Виталий Пономорёвга нисбатан таҳдидлар юзасидан Россия ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда Москва прокуратурасига мурожаат қилган ҳамда тергов ўтказиб, айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилган.
XS
SM
MD
LG