Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:17

Меҳнат муҳожири "Груз-200" бўлиб қайтгани маъқулми ёки уйида қолгани?


Москвадаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари. Озодлик фотосурати.
Москвадаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари. Озодлик фотосурати.

Озодликнинг навбатдаги баҳс майдонида Ўзбекистондан ташқарига чиқиб ишлашни ният қилган меҳнат муҳожирларини мамлакат ичкарисида назоратга олиш тадбирларининг тарафдорлари ва қаршилари баҳслашди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда хорижга чиқаётган меҳнат муҳожирларини назоратга олиш тадбирлари кучайгани кузатилди.

Жорий йилнинг 18 февралидан бошлаб Андижон вилоятидаги меҳнат муҳожирларини рўйхатга олиш тадбирини амалга ошириш учун маҳалла қўмиталарида махсус ишчи гуруҳлар тузилди.

18-19 феврал кунлари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан чет элга ишлашга кетаётган фуқаролар йўли тўсилиб, қўлида хорижлик иш берувчи билан меҳнат шартномаси бўлмаганлар ортга қайтарилди.

Ўзбекистон темир йўллари чиптафурушларига мамлакатдан ташқарига чиқаётганлар ҳақида тўлиқ маълумот тўплаб, ички ишлар идораларига топшириш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистон ҳукумати бундай тадбирларни уюштиришдан асосий мақсад фуқароларнинг одам савдоси қурбонлари бўлишдан асраш ва меҳнат муҳожирлигига тайёр бўлмаган ёшларнинг мусофирликда тасодифий кўнгилсизликлардан сақлаб қолиш эканлигини иддао қилмоқда.

Бироқ аксар ўзбекистонликлар бу каби тадбирлар фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари чекланишига сабаб бўлиши ва бундан асосий мақсад ички ишлар идоралари томонидан одамларнинг қаерда ва нима мақсадда юрганлигини билиш учун назорат ўрнатиш эканини айтадилар.

Хўш, мамлакатдан ташқарига чиқаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини шу тариқа назорат қилишга эҳтиёж борми?

Балки бу назорат ҳали хорижга чиқмаган, биронта ҳам русча калима билмайдиган ўзбекистонлик ёшларни ногаҳоний қулликдан сақлаб қолишга ёрдам берар?

Ёки бу назоратга олишлар меҳнат муҳожирларининг эркин ишлаши учун қўйилаётган тўсиқми?

Бугунги кунда Ўзбекистон ўз фуқаролари ҳақ-ҳуқуқларини мамлакат ташқарисида ҳимоя қилолмаётган экан, ҳеч бўлмаганда, уларнинг муҳожирликда ноқулай вазиятга тушиб қолмаслиги учун ичкарида назорат ўтказишга ҳаракат қилаётгани дуруст тадбир эмасми?


Ана шу саволлар атрофида навбатдаги Баҳс майдонида Россиядаги Перм шаҳридаги ўзбеклар жамияти раиси ўринбосари, 54 ёшли Фозилжон Шарипов ва Россиянинг Иркутск шаҳридаги наманганлик меҳнат муҳожири 40 ёшли Бобур Намангоний баҳслашди:

Фозилжон Шарипов: Мен Россияда 15 йилдан бери яшайман. Жамият ташкил қилганимизга уч йил бўлди. Мана, Ўзбекистондаги коллежларда ўқиётган болалар ҳам жуда кўп келяпти. Мен ачиниш билан шуни айтаман, ҳозир ҳар ҳафта бир "Груз 200" жўнатяпмиз. Асосан ёш йигитлар ўлиб кетяпти. Бу ота-онага ҳам, юртга ҳам оғир мусибат. Шунинг учун мен меҳнат муҳожирларини назорат қилиш тарафдориман. Тилни яхши билган, 25 ёшлан юқори бўлган болалар келиши керак фақат, деб ўйлайман....

Бобур Намангоний: Коллеж болалари деяпсиз. Биринчидан улар ўқимайди ҳам, ўқишга вақти ҳам йўқ. Кунлари далада ўтади. У коллежни битирса ҳам Ўзбекистон шароитида яхши иш тополмайди. Майли келаверсин. Уларни йўлини тўсишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Кийналади, тилни ҳам ўрганади. Зато касб ўрганади, уйига пул жўнатади...

Баҳснинг тўлиқ шаклини қууйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:00 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG