Ўзбекистон ичида фаолият олиб борган ва ўзини мустақил сановчи UzMetronom таҳририяти вақтинча сукут сақлаш қарорига келган. Бу ҳақда Озодликка нашр раҳбари Сергей Ежков маълум қилди.
Сайт бош саҳифасидаги мақолада Сергей Ежков бу жимликнинг қанча давом этиши борасида аниқ фикри йўқлигини ëзган.
"Биз тайм-аут олиб, ахборот ресурсини янгилаб туришни вақтинча тўхтатишга қарор қилдик. Ҳозирча биз бу жимлик қанча давом этишини билмаймиз - бир кунми, икки кунми, ўн кунми, бир ойми"¸ деб ëзди Ежков.
Озодлик билан суҳбатда Сергей Ежков 24 июл куни республика ҳарбий прокуратурасидан расмий огоҳлантирув олганини маълум қилди.
24 июл куни Ҳарбий прокуратуранинг 802-рақамли ҳужжатида UzMetronom нашри раҳбари Сергей Ежков ўзбек-қирғиз чегарасидаги низоли воқеани ëритиб, мавжуд қонунларни бузгани борасида огоҳлантирилади.
Ҳужжатга кўра, нашр "мутасадди идораларнинг махсус идоралардан аниқ ахборотларни олмасдан” туриб, 23 июл куни ўзбек-қирғиз чегарасидаги воқеаларни ëритган.
Ҳарбий прокуратура ўз огоҳлантирувида UzMetronom ëйинлаган ахборот ”Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ижтимоий-сиëсий вазиятни издан чиқариб, чегараолди аҳолиси ўртасида тарангликни юзага келтириб, икки давлат муносабатларига зарар бериши” мумкинлигини таъкидлайди.
Шу билан бирга, Ҳарбий прокуратура UzMetronom нашрига оммавий ахборот воситаси сифатида қараб, муҳаррир Сергей Ежков “ўзбошимчалик билан қонунларни бузишда давом этса, маъмурий, сўнгра эса жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида” жиддий огоҳлантиради.
UzMetronom нашри муҳаррири Ежков Озодлик билан суҳбатда Ҳарбий прокуратура огоҳлантиришига сабаб бўладиган қонунбузарлик амалини содир қилмаганини айтади:
- Мен Ҳарбий прокуратура менга нима сабабдан огоҳлантирув юборганини тушуна олмаяпман. Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси мулозими, подполковник Юнус Муталиев ҳам мен қайси қонунни бузганлигимни аниқ айта олмади. Муталиев: "Сиз Ҳарбий прокуратурадан сўрамасдан, низоли вазият ҳақида ëздингиз", деган эътирозни билдирди. Мен унга: "Сиз менга вазият ҳақида айтиб беринг" десам, Муталиев бу борада ваколати йўқлигини айтди. Қонунда эса бундай ҳолатда ким ахборот бериши белгиланмаган. Шундан келиб чиқиб, мен Ҳарбий прокуратура ҳаракатлари асоссиз, деб биламан."Нега?" ва "нима учун?" деган саволларга жавоб топиш учун менга фурсат лозим. Мен: "Ёйинлаган икки калималик холис ахборот UzMetronom нашри фаолиятига нуқта қўйиш учун кимларгадир баҳона бўлмадимикан?" дея ўйланаяпман¸ - дейди Ўзбекистон ичида фаолият юритаëтган саноқли журналистлардан бири, 60 ёшли Сергей Ежков.
UzMetronom нашри чет элдан туриб бошқарилиши мумкин
Озодлик билан суҳбатда Сергей Ежков UzMetronom нашрининг эҳтимолий келажагига ҳам тўхталди.
Суҳбатдошга кўра¸ сайт бошқаруви чет элга чиқиб кетган ўзбекистонлик журналистлар қўлига топширилиши мумкин:
- Ҳали UzMetronom ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ. Биз тайм-аут олдик, холос. Қачондир Ўзбекистонда ўқиб, чет элга чиқиб кетган ëш журналистлар бор. Сайт бошқаруви улар қўлига ўтиш эҳтимоли бор. Шу тариқа сайт чет элдан туриб бошқарилади. Мен эса Ўзбекистонда қоламан. Югуриб бориб, сиëсий бошпана олиш ниятим йўқ¸ - дейди Сергей Ежков.
UzMetronom тарихи
2005 йил Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистонни халқаро журналистлар тарк қилди. Хорижий радио ва ҳабар агентликларининг офислари ëпилди.
Мамлакатда ахборот бўшлиги вужудга келди. 2006 йил ташкил қилинган UzMetronom ўша давр эҳтиëжининг маҳсули сифатида кўрилади.
Сайт узоқ вақт “Ўзбекистон махсус хизматларига яқин” деган тамға билан юрса-да¸ чет эл матбуоти энг кўп иқтибос келтирадиган Ўзбекистон ичидаги нашр бўлди.
Сайтга асос солган Сергей Ежков бундан олдин "Правда Востока" газетасида фаолият олиб борган.
Сергей Ежков 2000 йилда "Очиқ жамият институти"нинг эркин матбуот бўйича мукофотига сазовор бўлган.