Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:29

OzodlikOnline: Президентнинг “намунавий уйлар”и ниманинг намунаси?


Президент тасдиқлаган намунавий уйлар лойиҳаси¸ расмий ЎзА миллий агентлиги сайтидан олинди.
Президент тасдиқлаган намунавий уйлар лойиҳаси¸ расмий ЎзА миллий агентлиги сайтидан олинди.
Кейинги йиллар ичи шахсан президент Каримов ташаббус ва рағбати билан қишлоқ жойларда пайдо бўлаëтган минглаб намунавий уй¸ Озодликка мурожаат қилаëтган ўзбекистонликлар таъкидича¸ коррупция ва мажбурий меҳнат рамзига айланиб бормоқда. Ҳозирга қадар қарийб 1 миллиард долларлик хориж қарзи сарфлангани иддао этилаëтган бундай уйларни тез¸ сифатсиз ва мажбурийлик асосида қуриб¸ мажбуран сотиш ортидаги омиллар нима? Душанба¸ 17 февраль куни Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли суҳбатга қўшилинг!

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 17 январь кунги 2013 йил якунларига оид мажлисида қилган чиқишида 2013 йилда қишлоқ жойлардаги 353 та массивда умумий майдони 1 миллион 500 минг квадрат метр бўлган 10 мингта"шинам уй-жой"барпо этилгани ва бу мақсадлар учун 650 миллион доллари миқдоридаги маблағ йўналтирилганини “алоҳида ифтихор” билан қайд этди.

Шахсан президент ташаббуси билан давом этаëтган “Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши бўйича давлат дастури”га мувофиқ 2014 йилда Ўзбекистон бўйлаб яна 11 минг шундай уй (жами 388 массив) қурилади ва бу 2013 йилга нисбатан мингтага кўпдир.



“Калити билан топшириш” деган иддаоли бундай уйлар қурилиши Каримов дуоси билан 2009 йилда бошланган ва биринчи йили жами 847 та уй қурилган. Ундан кейинги йилларда оммавий тусга ўтган бундай дастур доирасида¸ расмий маълумотларга кўра¸ 2010 йилда 6800 та¸ 2011 йилда 7400 та¸ 2012 йилда эса 8510 та уй қурилган. Расмийлар таъкидича¸ 2015 йил охирига бориб республика бўйлаб бундай уйлар жами сони 41 400 тага еткизилади.

Бу уйлар қурилишининг Осиë тараққиëт банки ажратаëтган бир неча миллиард долларлик имтиëзли кредит¸ шунингдек Ўзбекистон тижорий банклари иштирокида молияланаëтгани айтилмоқда.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида тинимсиз мақтовлар ëғдирилаëтган бундай намунавий¸ ëхуд оддий халқ тилидаги президент уйларининг асл манзараси¸ унга кўчиб кирган ўзбекистонликларнинг гувоҳлик беришича¸ ЎзА тақдим этаëтган суратлардагидан жиддий фарқланади.

Хусусан¸ Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ўтган йили қурилган намунавий уй эгаларининг яқинда Озодликка ҳикоя қилишича¸ 115 миллион сўмлик келишув асосида калити топширилгандаëқ бир аҳволда бўлган намунавий уй деворлари кўчиб кирганидан 4 ой ўтиб¸ ëрилиб кетган¸ сувоқлар уқаланиб тушган; иссиқлик батареяларидан сув оқиб, пол тахталари қайишиб кетган.

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги намунавий уй эгалари эса¸ бу уйларни қурилишга алоқаси йўқ мардикорлар қураëтгани¸ уйлар томига¸ келишувда белгиланган черепица ўрнига арзон тунука ёпилаëтгани¸ деворлар эса¸ пишган ғишт эмас¸ лой билан терилаëтганини билдирдилар.

16 февраль куни Озодликка келган бу мавзудаги сўнгги мактубда:

“Бухоро вилояти Бухоро туманидаги Работак қишлоғидаги намунавий уй-жой қурилиши декабрь ойида Бош вазир ўтказган селектор мажлисидан кейин 54 уй эгасига “уйларни қабул қилдик ва яшаяпмиз” деб мажбурий қўл қўйдиришди ва Бош вазирга ҳисобот беришди. Аслида эса бу уйларнинг ярми ҳам битмаган¸ битганларининг ҳам ичи битмаган¸ чала ишлари кўп. Газ¸ сув¸ свет ва йўллар қилинмаган¸ ҳатто бирорта хонадонга кўчиб кирилмаган”¸ деб ëзилган.

Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан бир-биридан мустақил ўнлаб манба Озодликка қисқа муддат ичида битирилаëтган бундай уйлар қурилишига ўқитувчи ва талабалар жалб этилаëтгани¸ қурилиш учун яна ўқитувчи ва врачлар ойлигига “ўлпон” солинаëтгани¸ муҳими¸ сифатсиз ва қиммат бу уйларни қишлоқ аҳлига мажбурлаб соттириш амалиëти кенг тус олаëтганини хабар қилмоқда.

Озодликка келаëтган бу мактуб ва хабарлардан қишлоқ жойларда битта лойиҳа асосида ëмғирдан кейинги қўзиқорин мисоли қад ростлаëтган “намунавий уйлар”ни қуриш ва сотиш жараëнининг яна бир кенг кўламли ҳақсизлик манбаига айлангани кўрилади.

Аксарият эркаклари Россияда мардикорликка кетган Ўзбекистон қишлоқларида қурилаëтган бундай уйларни ким сотиб олмоқда?

Харидорларнинг қай қисми бу уйларни ўз истаги билан¸ қай қисми эса¸ мажбуран сотиб олмоқда?

Бу мажбурийлик қайси усул ва қай кўринишда амалга оширилмоқдa?

Бундай уй эгалари орасида Сиз ҳам бормисиз? Бўлсангиз¸ харидингиз нархи ва сифати ҳақида нима дейсиз?

Намунавий уйлар қурилиши ортида тургани тахмин этилаëтган коррупцион гуруҳ ва схемалар ҳақида нималар биласиз?


Бу ва бошқа қатор саволларни Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 17 февраль куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қиламиз.

OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Алоқадор

XS
SM
MD
LG