Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:16

OzodlikOnline: Ўзбекистон бозорини кимлар қимматлатмоқда?


Яқинларгача нархи 2800-3200 сўм ўртасида бўлиб келган шакар¸ кейинги бир ой ичида қарийб 200 фоизга қимматлади ва бозорда 9000 сўмга қадар кўтарилди. Нафақат шакар¸ балки Ўзбекистон асосий истеъмол маҳсулотлари бозоридаги нарх-навони “ўйнатаëтган”лар¸ халқни чегаранинг нариги томонида сув текин маҳсулотларни бир неча баробар қимматига ейиш¸ кийиш ва минишга мажбурлаëтганлар кимлар?

Бу саволга қисқагина жавоб бераëтган кузатувчилар¸ “монополистлар” деган калимани қўлламоқда.

Ўзбекистон бозори¸ хусусан¸ асосий истеъмол бозорини ўз қаттиқ назоратига олган¸ давлат номидан берилган ваколатлардан фойдаланиб¸ бу бозор дарвозаларини ўзидан бошқалар учун тақа-тақ ëпиб қўйганлар кимлар?

Душанба¸ 30 июнь куни Тошкент вақти билан 19:05 дан бошлаб жонли эфирда шу ҳақда гаплашамиз.

Сизда бу шахслар¸ бу гуруҳлар¸ уларнинг ҳомийлари ҳақида ишончли факт ва маълумотлар бўлса¸ марҳамат¸ душанба куни Тошкент вақти билан 19:05 дан 20:00 га қадар минбар Сизники!

Айни пайтда¸ бу маълумотларни овозсиз шаклда жамоатчликка тақдим этмоқчи бўлганлар бўлса¸ марҳамат¸ OzodlikOnline, OzodSkype манзиллари¸ қолаверса Озодликнинг WhatsAppдаги +420 724 971 539 рақамига ëзиб юборишлари¸ ҳужжат ва фактларни тақдим этишлари мумкин.

Ўзбекистон аҳолисига бир сўмлик нарсани икки-уч сўмга едираëтганлар ҳақидаги суҳбатда фаол иштирок этишингизни кутиб қоламиз!

XS
SM
MD
LG