Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:53

АҚШ Ўзбекистонда ҳарбий база очиш муҳокама этилганини инкор қилди


АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Ллойд Жеймс Остин III.
АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Ллойд Жеймс Остин III.

АҚШ армияси марказий қўмондонлиги Ўзбекистон ҳукумати билан Ўзбекистонда янги база очиш борасида музокара олиб борилмаётганини маълум қилди.

АҚШ армияси марказий қўмондонлиги бундай баёнот эълон қилишига айрим Интернет нашрларида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Ллойд Жеймс Остин III июль ойи охирида Тошкентга сафари чоғида Ўзбекистон раҳбарлари билан Термиз шаҳрига Америка ҳарбий контингентини жойлаштириш имкониятини муҳокама қилгани ҳақида хабарлар тарқалгани сабаб бўлди.

АҚШ ҳарбийлари 2001-2005 йилларда Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳридан 10 километр нарида жойлашган “Хонобод” ҳарбий базасидан фойдаланган.

2005 йил Андижонда содир бўлган қонли воқеалар Вашингтон томонидан танқид қилингани ортидан Ўзбекистон АҚШ ҳарбийларига базани тарк этишни таклиф қилган.

XS
SM
MD
LG