Линклар

Шошилинч хабар
10 октябр 2024, Тошкент вақти: 09:45

OzodNazar: Ўзбекистон турмасида бир маҳбусни сақлаш неча пулга тушади?


“2010 йили парламент сессиясида Ислом Каримов ҳар 100 минг ўзбекистонликка қамоқхоналарда сақланаётган 166 маҳбус тўғри келади, деб баёнот берган эди. Демак, ўша йили мамлакатдаги жазо ўташ масканларида тақрибан 46 480 киши сақланган. Худди шундай маълумотни (100 000 кишига 166 маҳбус) 2014 йилнинг ноябрида Ўзбекистон Олий суди раиси ҳам келтирган эди”, дейилади бош қароргоҳи Парижда жойлашган “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси 7 апрель куни тарқатган баёнотда.

Ҳужжат муаллифлари фикрича, расмий Тошкентнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётган маҳбуслар сони тўғрисидаги маълумотлари “жиддий шубҳа уйғотади, улар ўта озайтириб кўрсатилган”.

“Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси 7 апрель кунги баёнотида БМТнинг мустақил экспертлари ҳамда демократик мамлакатлар ҳукуматларини Ўзбекистон ҳукуматидан мамлакатдаги қамоқхоналар тўғрисидаги ишончли статистикани ҳамда маҳбуслар сонини эълон қилишни талаб қилишга чақирган.

OzodNazarнинг бугунги меҳмони, ғаллаороллик пенсионер Набижон Жўрабоевнинг айтганлари, албатта, “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциациясини қизиқтираётган барча саволларга жавоб бўла олмайди. Бироқ суҳбатдошимиз умрининг 7 ойи яқиндагина Ўзбекистон қамоқхонасида ўтгани учун, унинг айтмишлари Сиз тингловчига қизиқ бўлиши мумкин.

Набижон Жўрабоев билан совуқ урган ўригу бодом, “телевизору радиосиз” сайловда ютиб чиққан Каримов, ўчишдан чарчамаган чироқ тўғрисида ҳам гаплашдик.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:45 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG