Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:57

Ақтўбедаги ҳужумларга алоқадор яна икки киши ҳибсга олинди


Қозоғистон хавфсизлик хизматига кўра, шимоли-ғарбий Ақтўбе шаҳри яқинида ўтказилган амалиёт чоғида террорчиликда гумон қилинган яна икки шахс қўлга олинган.

Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ўзининг веб саҳифасида 11 июнь куни эълон қилди.

5 июнда Россия чегараси яқинида жойлашган Ақтўбе шаҳрида ўнлаб номаълум шахслар томонидан қурол-яроқ дўкони ва ҳарбий бўлинмага содир этилган қуролли ҳужумда маҳаллий аҳоли вакилларидан тўрт ва ҳарбийлардан уч киши ўлдирилганди.

Шунингдек, отишмалар чоғида бир неча полициячи, ҳарбий ва маҳаллий турғун яраланганди.

Қозоғистон хавфсизлик кучлари ҳужумлардан бир кун ўтиб ҳужумчиларни тутиш амалиётини бошлади.

Ҳозирга қадар ўлганлар сони ҳужумчилар дохил 25 кишига етган.

XS
SM
MD
LG