Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида куйдиргига чалинганликда гумон қилинган 25 киши шифохонага ётқизилди.
Июнь ойида Қарағанда, Олма-Ота ва Жанубий Қозоғистон вилоятларида куйдиргига чалиниш ҳоллари қайд этилганди.
Қозоғистон расмийлари июн ойида Қарағанда вилоятида 8 одам куйдиргини юқтиргани, уларнинг икки нафари ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлашди.
5 июлда Олма-Ота вилояти Соғликни сақлаш бошқармаси Олма-Ота вилоятининг Қирбулоқ туманида уч куйдирги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
Қўшни Ўзбекистонда куйдирги инфекцияси тарқалгани ҳақидаги хабарлар ортидан Қозоғистон билан чера нуқталарида назорат кучайтирилган.