Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2022, Тошкент вақти: 16:22

 “Голос” финалида қатнашаётган Сардор Милано “Вечерний Ургант” меҳмони бўлади


Сардор Милано тахаллуси билан танилган ўзбекистонлик Сардор Эшмуҳаммедов бугун Россиянинг “Голос” танлови финалида иштирок этади.

Финалдан сўнг Милано томошабинларнинг севимли кўрсатувларидан бирига айланган Россиянинг “Вечерний Ургант” кўрсатуви меҳмони бўлади. Ўтган ҳафта Сардор Андрей Малаховнинг “Пусть говорят” кўрсатувида ҳам иштирок этган эди.

Ўтган йили Милано Россия Биринчи жамоатчилик каналининг "Главная сцена" лойиҳаси ғолиби бўлган эди.

24 яшар Сардор Милано таниқли ўзбек кинорежиссёри Элёр Эшмуҳаммедовнинг неварасидир.

XS
SM
MD
LG