Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 03:58

Гулнора Каримова ҳомийлигида барпо этилган “Экопарк” кенгайтирилади


"Экопарк"даги граффити ҳудудида сурат чизаётган болалар.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида эски ҳайвонот боғи ўрнида бундан тўрт йил аввал Гулнора Каримова ташаббуси билан ташкил этилган “Экопарк” ўрнида Бобур номидаги янги маданият ва истироҳат боғи барпо этилади. Президент Мирзиёев 24 январь куни мана шу ҳақда маълум қилди. Тошкентда шу кунгача фаолият юритиб келган Бобур истироҳат боғи номи эса “Дўстлик боғи”, деб ўзгартирилади.

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчаси йўналишининг охирги қисмида жойлашган собиқ Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудидаги 12 гектар майдонда янги маданият ва истироҳат боғини бунёд этиш ишлари бошланди.

2012 йилда мазкур ҳудудда президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ташаббуси билан “Экопарк” ташкил этилган эди.

“Инвесторлар боғ ҳудудини бутунлай янгича лойиҳага асосан олиб бориладиган бунёдкорлик ишларига тайёрлашмоқда. Боғда турли аттракционлар, савдо ва овқатланиш шоҳобчалари, сайр қилиш учун йўлаклар, суҳбатлашиш учун ўриндиқлар ўрнатиш кўзда тутилмоқда”, деб маълум қилди Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати 24 январь куни.

Айни шу куни Ўзбекистон Байналмилал маданият марказининг 25-йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида президент Шавкат Мирзиёев “Экопарк” ўрнида барпо этиладиган масканни Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғ, деб аташни таклиф қилди.

Бунгача пойтахт марказидаги “Ўзбекенгилсаноат”ширкати биноси олдида жойлашган Бобур боғининг номи эса “Дўстлик боғи”, деб аталадиган бўлди. “Ўзбекенгилсаноат”ширкати биноси Байналмилал маданият маркази қошидаги миллий – маданиий марказларга берилади.

Президент фикрича, бу Ўзбекистондаги барқарорлик ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги бир қадам бўлади.

-Тинчлик ва осойишталик бу энг асосий бойликдир. Биз қилаётган ҳар бир иш, қонунларни қабул қилишимиз, қарорларни қабул қилишимиз, буларнинг барчаси жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган, - деб билдирди Мирзиёев.

Ўзбекистон маҳаллий матбуотининг маълум қилишича, “Экопарк” ўрнида барпо этиладиган Бобур номидаги истироҳат ва маданият боғи Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Хабарларда айтилишича, боғнинг муайян қисми барча атракционлар, дўконлар ва бошқа хизмат кўрсатиш шаҳобчалирдан ҳоли бўлган экопарк сифатида сақлаб қолинади.

Бироқ паркнинг муайян қисмида кўнгилочар хизмат кўрсатиш шаҳобчалари барпо этилади.

Айни пайтда бундан буён “Дўстлик боғи” деб аталадиган собиқ Бобур боғида бир ой ичида “Ўзбекистонда яшаётган барча миллатларнинг ўзига хос маданияти, урф-одатлари, овқатланиш маданиятига оид павлионлар лойиҳаси ишлаб чиқилиши” шарт. Бу ҳақда Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга 24 январда кўрсатма берди.

Ўзбекистон пойтахтидаги собиқ ҳайвонот боғи ўрнида 2012 йилнинг 7 апрелида Гулнора Каримова ташаббуси билан “Экопарк” ташкил қилинган эди.

Ташаббус доирасида Тошкентда биринчи марта бу ерда граффитичилар, скейтбордчилар, роллерлар, велосипедчилар учун махсус майдонлар яратилган эди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG