Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 01:10

Мирзиёев илк хориж сафарини Москвадан бошлаши мумкин


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4-5 апрель кунлари расмий давлат ташрифи билан Москвага келади. Олий тоифадаги икки томонлама учрашувлар ҳақида Тошкентда ўтаётган XVIII-чи Россия-Ўзбекистон Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик бўйича комиссия йиғилишида эълон қилинди.

Ўзбекистонинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев апрель бошларида Россияга расмий ташриф билан келиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.

Бу ҳақда 15 феврал куни Тошкентда 18 маротаба ўтказилаётган Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик бўйича комиссия йиғилишида эълон қилинди.

Иқтисодий ҳамкорлик йиғилишида томонлар савдо-иқтисодий ва сармоя киритиш истиқболлари, икки тарафлама ҳуқуқий келишувлар ҳамда транспорт, илмий-техника, атроф-муҳит мухофазаси ва бошқа масалаларни муҳокамага қўйгани маълум бўлди.

Podrobno.uz нашрига кўра, Россия томонидан делегацияни бошқараётган ҳукумат раиси ўринбосари Дмитрий Козак мазкур йиғилиш “2017 йилнинг апрелида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига уюштирилажак давлат ташрифи сифатли ва пухта тайёрланишига” катта ҳисса қўшишини алоҳида урғулади.

Ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида ишлаб чиқилаётган муҳим ҳужжатлар Москвадаги Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев учрашуви чоғида имзоланиши кутилмоқда.

РИА Новости ахборот агентлиги Россия делегациясидаги ўз манбасига таяниб “Ўзбекистон ва Россия президентлари учрашуви 5 апрел кунига режалаштирилгани, бироқ ҳозирча расман тасдиқланмаганини” хабар қилди.

Ҳозирча Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи борасидаги хабарларига тегишли давлат идоралари томонидан расман изоҳ берилганича йўқ.

Бу Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимидаги биринчи расмий давлат ташрифи бўлиши мумкинлигига эътибор қаратиш лозим. Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан охирги маротаба Самарқандда Ислом Каримов қабри зиёрати давомида учрашган эди.

Шу ўринда, Ўзбекистон давлат раҳбари 2017 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонга расмий ташриф уюштириши мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлмоқда.

Россиянинг “Независимая газета” Шавкат Мирзиёевнинг Остонага бўлажак расмий сафари Наврўз тантаналаридан кейин белгилангани тўғрисида хабар тарқатди.

Яқин орада Мирзиёевнинг Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов билан Туркманободда ўртоқлик учрашуви ўтказилиши тўғрисида ёзди. Ўзбек лидери бу шаҳарда Ислом Каримов ҳайкалининг очилиши тантаналарида қатнашиши хабар қилди “Независимая газета”.

Ҳозирча Шавкат Мирзиёевнинг биринчи расмий сафари қаерда ўтказилиши борасида мутахассислар ва кузатувчилар бош қотиришни давом эттирмоқда. Маълумки,Нурсултон Назарбоевдан ташқари таклифномалар Россия раҳбари Владимир Путин, Беларус президенти Александр Лукашенко, Хитой Компартияси раиси Си Цинпинлардан тушгани айтилганди.

Бугунга келиб Россия Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкори бўлиб, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳисоб-китобига кўра, 2016 йилда ўзаро товар айирбошлаш 4,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Ўзбекистонда ҳозирда рус сармоялари иштирокида 961 корхона бўлиб, улардан 151таси 100 фоизли Россия капитали асосида вужудга келган.

Россияда эса Ўзбекистон тадбиркорлари сармояси асосида 569 ташкилот фаолият юритиб келаётгани маълум.

Шарҳларни кўринг (3)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG