Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2019, Тошкент вақти: 18:00

Майк Пенс: АҚШ Европа давлатлари ҳудудий яхлитлиги учун қаттиқ туради


АҚШ вице-президенти Майк Пенс Европа кенгаши президенти Дональд Туск билан 20 февралда Брюсселда учрашди.

Европа кенгаши президенти Дональд Туск АҚШ вице-президенти Майк Пенс билан сўзлашувлардан сўнг Европа Иттифоқи Дональд Трамп маъмуриятининг “ҳар томонлама ва аниқ мақсадли” қўллаб-қувватловига эришишга умид қилаётгани тўғрисида баёнот берди.

Пенс ўз навбатида Россиянинг “халқаро чегараларни куч ёрдамида қайта қайчилаб чиқишга” уринаётганига жавобан АҚШ европаликларни қўллаб-қувватлашда собит бўлажагига ишонтирди.

“Қўшма Штатлар президент Трампнинг кўрсатмасига биноан Россияни жавобгарликка тортишга уринишларини давом этаётган бир пайтда биз, шунингдек, Россия билан янги мулоқот учун янги усулларни излаймизки, уларни президент Трампнинг фикрича, топса бўлади”, деди Майк Пенс.

Дональд Туск Майк Пенс билан учрашувдан сўнг қилган чиқиши чоғида ЕИ шу пайтгача бўлганидек, Вашингтоннинг яхлит Европа ғоясини қўллаб-қувватлашига ишонишини билдирди.

Боюсселда Пенс ЕИ ва НАТО лидерларига АҚШ ўзининг Европадаги иттифоқчиларига содиқлигини тасдиқлади. Вице президентга кўра, АҚШ Европа давлатларининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоялаш учун қаттиқ туради. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг халқаро чегараларни куч ёрдамида қайта қайчилаб чиқишга уринаётганига жавобан Польша ва Болтиқбўйи давлатларида НАТОнинг ҳозирлиги доирасида қўллаб-қувватлаш давом эттирилади.

Украина масаласига тўхталган Пенс Қўшма Штатлар Россиянинг жавобгарликка тортилишига эришиш йўлидаги уринишларини давом эттиради ва Россиянинг Украина шарқида зўравонликни деэскалация қилиш бўйича Минск келишувларини ҳурмат қилишини талаб қилади.

Пэнс Брюсселда ЕИ ташқи сиёсат идораси раҳбари Федерика Могерини, Европа кенаши президенти Дональд Туск, Еврокомиссия президенти Жан-Клод Юнкер ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберглар билан учрашди.

XS
SM
MD
LG