Линклар

Шошилинч хабар
01 июл 2022, Тошкент вақти: 05:44

Португалия "голодомор"ни украин халқининг геноциди эканлигини тан олди


Голодомор қурбонларига Киевда қўйилган ёдгорлик

Португалия парламенти ўтган асрнинг 30-йилларида Украинада "голодомор" номи билан аталган оммавий очарчиликни украин халқининг геноциди эканлигини тан олди. 3 март куни қабул қилинган резолюцияда, голодомор "Иосиф Сталин тоталитар режими"нинг маҳсули эканлиги айтилади.

20-асрнинг биринчи ярмида бир неча очарчилик бўлган, лекин 1932-33 йилларда миллионлаб украиналикларнинг ҳаётини олиб кетган голодомор энг даҳшатлиси бўлган.

Украиналик тарихчиларнинг таъкидича, сунъий оммавий очарчилик украина миллий озодлик ҳаракатини сўндириш ва бир қисм украиналик деҳқонларни йўқ қилиш мақсадида ВКП(б) ва СССР ҳукумати раҳбарияти томонидан атайин уюштирилган тадбир бўлган. Россия буни "халқларни бир-биридан ажратиш"га қаратилган позиция дейди.

2006 йилда Украина Олий Радаси оммавий очарчилик украина халқининг геноциди эканлигини тан олган қонун қабул қилган эди.

Бир қанча давлатлар, жумладан Болтиқ бўйи мамлакатлари, Австралия, Италия ҳам голодоморнинг украина халқининг геноцид акти бўлганлигини тан олган.

XS
SM
MD
LG