Линклар

Покистон расмийлари юздан ортиқ ҳиндистонлик балиқчи нега қўлга олингани сабаблари юзасидан изоҳ берди.

Карачи полицияси расмийси Муҳаммад Бобурнинг Ройтер агентлигига билдиришича, ҳинд балиқчилари давлат чегарасини бузиб ўтганликда айбланмоқда:

- Покистон ҳарбий денгиз кучлари Ҳиндистонга қарашли бўлган 19 кема ва 104 балиқчини Покистон чегарасини бузиб ўтгани учун қўлга олди. Уларга нисбатан "Хорижликлар тўғрисида"ги қонун ва "Балиқчилик тўғрисида"ги қонун асосида жиноят ишлари очилди, жиноят ишлари судга жўнатилган,- деди Муҳаммад Бобур.

Ҳинд балиқчиларининг 26 март куни қўлга олингани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG