Линклар

Тошкентга янги Talgo поезди олиб келинди


Ўзбекистонда "Афросиёб" деб ном берилган Talgo поезди.

Тошкентга Испанияда ишлаб чиқарилган Talgo русумидаги тўртинчи тезюрар поезд олиб келинди.

Podrobno.uz нашрининг 24 апрель куни билдиришича, янги поезд 287 йўловчига мўлжалланган.

Мазкур поезднинг 2011 йилда Ўзбекистонга олиб келинган поездлардан фарқи эконом-классдаги вагонлар сони 2тага кўпайганида, бу эса қўшимча 72 йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятини пайдо қилади.

Март ойида ҳам Тошкентга янги Talgo поезди келтирилган эди. Ҳозирда бу поезд Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида қатнамоқда.

Бундан аввал олиб келинган поездлар эса Тошкент-Қарши ва Тошкент-Самарқанд йўналишларида қатнамоқда.

Янги поезднинг келтирилиши билан темир йўл жадвалига ўзгартиришлар киритилиши режаланмоқда.

XS
SM
MD
LG