Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:42

Чехия ҳукумати молия вазири туфайли истеъфога чиқди


Чехия бош вазири Богуслав Соботка.

Чехия бош вазири Богуслав Соботка сешанба куни молия вазири Андрей Бабиш атрофида юзага келган вазият ортидан ҳукумат истеъфога чиқишини билдирди.

Миллионер Андрей Бабиш ўз даромадларини қаердан олганини исботлай олмагани ортидан унга нисбатан норозиликлар пайдо бўлган эди.

Бош вазир Бабиш солиқларни яширган бўлиши мумкинлигини ҳам эхтимолдан соқит қилмади.

- Бош вазир сифатида мен ўтмиши ноаниқ бўлган, солиқларни яширганликда ва бошқ ишларда гумонланаётган бош вазир ўринбосари ва молия вазири учун масъул бўла олмайман. Шунинг учун мен истеъфо бериш тўғрисида ягона тўғри фикрга келдим, - деди Соботка.

Бабиш истеъфога чиқиш қарорини "тушунарсиз қадам", деб баҳолади.У ўзига қўйилган барча айбларни сиёсийлаштирилганини айтиб, инкор этмоқда.

XS
SM
MD
LG