Линклар

АҚШ ва Россия бош дипломатлари Вашингтонда учрашади


АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон (ч) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ў).

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан 10 май куни Вашингтонда учрашади. АҚШ Давлат департаменти хабарига кўра, икки мамлакат бош дипломати бу учрашувда Украина билан Суриядаги вазиятни ҳамда АҚШ-Россия алоқаларига оид масалаларни муҳокама қиладилар. Айни маълумот Россия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳам тасдиқланди.

Тиллерсон Давлат котиби ўлароқ ўтган ой Москвага қилган илк сафарида Россия президенти Владимир Путин ҳамда ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашган. Ўшанда Давлат котиби икки томонлама алоқалар таранглашишига чек қўйишга уриниш лозимлигини билдирганди.

3 май куни Тиллерсон АҚШ ва Россия президентлари ўз ташқи ишлар вазирларига Сурияда тинчлик шартномасини амалга ошириш масаласида ҳамкорлик қилиш топшириғини беришганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG