Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:11

Мирзиёев Россия ички ишлар вазирини қабул қилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 май куни Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколцевни қабул қилган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Мирзиёев сешанба кунги бу қабулда Ўзбекистон ва Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг террорчилик ва экстремизм, уюшган жиноятчилик, наркотрафик ва қурол-аслаҳалар ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ўзаро фаол ҳамкорлигини давом эттириш ғоят муҳим эканини таъкидлаган.

Учрашувда Ўзбекистон президентининг 4-5 апрель кунлари Россияга ташрифи чоғида қабул қилинган икки томонлама, шу жумладан, миграция соҳасига оид келишув ва битимларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Қабулдан аввал Ўзбекистон ва Россия ички ишлар вазирлари 2017-2018 йиллар учун икки давлат ИИВ ўртасида ҳамкорликка оид баённома имзолагандилар.

XS
SM
MD
LG